Ru En
Uz
Jp

Фонд Форум тендер эълон қилади

Пойтахтимизда 24 февраль куни бўлиб ўтган “Ижтимоий лойиҳалар интеграцияси” форуми доирасида мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида Универсал маданий марказлар тизими ҳамда пойтахтимизда Болалар истироҳат боғи барпо этиш таклифи киритилган эди. Шу муносабат билан Фонд Форум ушбу икки ижтимоий лойиҳа бўйича тендер эълон қилиб, аризалар қабули бошланганини билдиради.

Фонд Форум тендер эълон қилади: Универсал маданий марказлар тизими

Фонд Форум Универсал Маданий Марказлар тизимининг меъморий ечими учун тендерини эълон қилади.

Иштирокчилар:

Тендерда профессионал ва нопрофессионал меъморлар, меъмор-дизайнерлар, ландшафт дизайнерлари, интерьер дизайнерлари, соҳанинг бошқа мутахассислари ҳамда ёш истеъдодлар иштирок этишлари мумкин.

Лойиҳа мақсади:

Универсал маданий марказларни Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоят марказида ҳамда кичрайтирилган кўринишда чекка туманларда барпо этиш режалаштирилмоқда. Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад:

  • маҳалла, шаҳар ва вилоятлар аҳолисининг маданий хордиқ, мулоқот, бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва жамоат тадбирлари ташкил этишлари учун қулай шарт-шароит яратиш;
  • маҳаллалар аҳолиси ўртасида ўзаро тотувлик ва дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш;
  • бизнес-учрашувлар, мутахассислар (шифокор, психолог ва бошқалар) ва ижодкорлар билан учрашулар, шунингдек, турли ижтимоий қатламлар (аёллар, ёшлар, болалар ва бошқалар) учун мавзувий тадбирлар ўтказишга қулай шароит яратиш;
  • марказларда махсус тадбирлар, норасмий учрашувлар ҳамда кичик устахонлар ташкил этиш орқали аҳолининг ижодий интилишларини қўллаб-қувватлаш, миллий қадриятлар ва анъаналарни асраб-авайлаш руҳини мустаҳкамлаш;
  • болалар ва ёшлар учун маърифий, маданий ҳамда ижтимоий тадбирлар ўтказиш учун шарт-шароитлар яратиш.

Тендер шартлари:

Бино бир ёки икки қаватли, ягона меъморий ечимга эга, оддийлиги билан ажралиб туришии, ташқи дизайни ва ички тақсимланиши билан фарқланиши лозим.

Жумладан, бино қуйидаги хоналардан иборат бўлиши керак:

Аёллар учрашувлари хонаси – сиғими 50 кишилик, мутахассислар (шифокорлар, психологлар, машҳур шахслар) билан ижодий учрашувлар, маслаҳатлар ва суҳбатлар, анъанавий “гап” учрашувлари ва аёлларга қаратилган кичик тадбирлар ўтказишга мўлжалланган.

Болалар майдончаси – болаларнинг бўш вақтини қизиқарли, фойдали ва мазмунли ўтказиш учун мўлжалланган.

Ёшлар зали – ёшлар ташаббуси билан ташкил этилган турли тадбирлар: акциялар, ўйинлар, лойиҳалар, бахс клублари машғулотлари, тақдимотлар ва бошқалар ўтказишга мўлжалланган. Дам олиш кунлари у болалар санъатнинг анъанавий турлари, миллий ҳунармандчилик кабилар билан бепул шуғуллана олишлари учун қулай хонага айланиши лозимлиги инобатга олиниши керак.

Шунингдек, Марказда компьютерлар билан жиҳозланган бизнес-марказ ҳамда кичик кутубхона жойлашиши лозим.

Марказий зал 150 одамни сиғдира олиши ва чойхона кўринишига эга бўлиши лозим. Бу ерда ёғоч сўрилар жойлаштирилиб, оқсоқоллар ва маҳалла аҳолиси ҳар куни йиғилиши, вақтини қизиқарли ўтказиш имконига эга бўлиши лозим. Махсус жамоат тадбирлари ва байрамлар ўтказиш мақсадида ушбу хонани банкет залига айлантириш, унда тўй ва бошқа маросимларни ўтказиш ҳам мумкин. Қўшни хоналарда эса таомлар тайёрлаш, хизматчиларнинг ишини ташкил этиш учун барча шароитлар бўлиши, кийим алмаштириш хонаси, тадбир иштирокчилари ва ташкилотчилар учун алоҳида хоналар жой олмоғи лозим.

Асосий шарт – оддийлик ва ижодий ёндашув!

Таклифлар киритиш:

Таклифлар кўрсатилган муддатдан кеч бўлмаган вақт ичида қуйидаги ҳужжатлар билан бирга Фонд Форумга тақдим этилиши лозим:

  • Лойиҳа концепцияси ва схемаси;
  • Лойиҳани амалга оширишнинг техник имкониятлари;
  • Тахминий ҳаражатлар сметаси;
  • Муаллифнинг аввалги тажрибаси ҳақида қисқача маълумот ва маълумотнома.

Тендерга тақдим этилган материалларга ёзма жавоб берилмайди ва улар муаллифларга қайтарилмайди. Энг мувафаққиятли лойиҳалар муаллифларига ҳужжатлар топширилган кундан бошлаб бир ой ичида хабар берилади.

Иштирок этиш учун аризалар қуйидаги манзилга юборилади: Тошкент ш., 100057, Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел.: (+998 71) 239-27-74, 239 27 69
Тел./факс: (+998 71) 239-27-71
e-mail: info@fundculture.uz; fonduz@mail.ru http://fundforum.uz/

Тендер ҳақидаги эълонни ўзбек тилида юклаб олиш (Универсал маданий марказлар тизими)

Фонд Форум тендер эълон қилади: Болалар истироҳат боғи

Фонд Форум Тошкент шаҳри марказида жойлашган собиқ ҳайвонот боғи майдони яқинидаги ҳудудда Болалар истироҳат боғи барпо этиш учун тендер эълон қилади.

Иштирокчилар:

Тендерда меъморлар, ҳайкалтарошлар, дизайнерлар, ландшафт дизайнерлари ҳамда қизиқарли ғоя ва лойиҳаларга эга ёш истеъдодли мутахассислар иштирок этишлари мумкин.

Лойиҳа мақсади:

Болалар истироҳат боғи лойиҳаси руҳий, маънавий, жисмоний ва интеллектуал ҳордиқ чиқаришга қулай экологик тоза ҳудуд яратиш билан бир қаторда болаларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.

Шартлар:

Табиий тандшафт ва боғ ҳудудининг экотизимини сақлаб қолишга ёрдам берадиган аттракцион ва механизмларнигина Лойиҳа режасига киритиш лозим. Болаларнинг ижодий қобилиятларини, уларнинг саводхонлигини ошириш ва оилавий дам олишга мўлжалланган маърифий инсталляциялар, ҳайкаллар, кичик меъморчилик иншоотларини ўз ичига олган ўйин майдонлари Боғ ҳудудидан ўрин олиши жоиз.

Таклифларни киритиш:

Таклифлар кўрсатилган муддатдан кам бўлмаган вақт ичида Фонд Форумга юборилиши ва қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олиши даркор:

  • Лойиҳа концепцияси ва схематик тасвири (макети);
  • Лойиҳани бажаришнинг техник имкониятлари;
  • Ҳаражатларнинг тахминий сметаси;
  • Аввалги тажрибанинг қисқача тавсифи ва резюме.

Энг қизиқарли лойиҳалар муаллифларига ҳужжатлар қабули тугуган кунлан кейинги бир ой ичида хабар берилади. Тендер натижаларига кўра фақат битта лойиҳа танлвб олинади. Тақдим этилган материалларга тақриз берилмайди ва улар муаллифларга қайтарилмайди.

Иштирок этиш учун аризалар қуйидаги манзилга юборилади:
Тошкент ш., 100057, Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел.: (+998 71) 239-27-74, 239 27 69
Тел./факс: (+998 71) 239-27-71
e-mail: info@fundculture.uz; fonduz@mail.ru
http://fundforum.uz/

Тендер эълонини ўзбек тилида юклаб олиш (Болалар истироҳат боғи)

Чизмани юклаб олиш

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774