Ru En
Uz
Jp

Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови

Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови

Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови – янги мувафаққият ыозонган спорт лойиҳаси бўлиб, у ёш профессионал ва хаваскорларга (5 ёшдан 25 ёшгача уч гуруҳ) имкониятлар эшигини очади. Унда иштирок этган энг яхши жамоаларга нафақат диплом ва совғалар топширилади, балки Фонд Форум томонидан грантлар ажратилади.

Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови

Лойиҳа ёш иштирокчиларнинг хореографик маҳоратини ривожлантириш ва уларнинг профессионал даражасини оширишга қаратилган. Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро мусобақаси ижодий жамоаларга ўз маҳоратларини катта саҳнада намойиш этишлари ҳамда ҳакамларнинг объектив баҳоларини олишлари учун ажойиб имконият беради.

Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови

Мусобақа дастури доирасида жамоалар қуйидагича йўналишлар бўйича чиқишлар қилишади:

  • спорт-бал рақслари;
  • халқларга оид рақслар;
  • street-dance (“кўча” рақси);
  • modern dance (free-style);
  • спорт акробатикаси ва бадиий гимнастика.
Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови

Етакчи мутахассислар ва санъат арболаридан иборат нуфузли ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларга қуйидаги талаблар бўйича баҳо беришади: чиқишнинг бадиий ва хореографик безаги, ижро пластикаси ва техникаси, ҳиссиёт, ижрочиларнинг актёрлик маҳорати, чиқишда мусиқа, хореография ҳамда ижрочилар комстюмларининг мутаносиблиги.

Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови

Мусобақа бир қанча босқичларда ўтказилади: саралаш босқичлар ва якуний гала-концертда мусобақа ғолиблари аниқланади. Тадбир лауреатлари диплом, грант ва ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишади.

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774