Фонд Форумнинг Ёш футболчиларни қўллаб-қувватлаш дастури мамлакатимизда маҳоратли футболчиларнинг янги авлодини вояга етказиш, болалар ва ўсмирлар жамоалари ҳамда футбол мухлисларига ҳомийлик ёрдами кўрсатиш, жаҳон футбол юлдузлари билан маҳорат дарслари, шунингдек, ушбу йўналишдаги бошқа тадбирларни ўтказиш, футбол кийимларини топшириш сингариларни назарда тутади.
Лойиҳа 2009 йилнинг ноябрь ойида старт олган бўлиб, машҳур футболчи Самуэль Это`О икки ўсмирлар жамоалари — “Пахтакор” ҳамда “Бунёдкор” жамоаларига ҳомийлик пакетлари топширган эди. Шунингдек, Фонд Форум ва Самуэль Это`О Ҳайрия фонди Англашув меморнадумини имзолашганди.
2009 йилнинг декабрь ойида Дастур доирасида замонамизнинг энг яхши футболчиси, Испаниянинг «Реал Мадрид» жамоаси ҳамда Португалия термаси ўйинчиси Криштиану Роналду мамлакатимизнинг ёш футболчилари учун маҳорат-дарслари ўтказганди. Ушбу ҳодиса нафақат футбол мухлислари, балки мамлакатимизнинг кенг жамоатчилиги қизиқишига сабаб бўлди. Пойтахтимиздаги 8 000 одамга мўлжалланган «JAR» стадиони ушбу ҳодисага гувоҳ бўлишни истаганларни базўр сиғдирди. Маҳорат-дарсларига билетлар бепул тарқатилди, мамлакатимизнинг барча бурчакларидан футбол мухлислари тадбирга ташриф буюришди.
Криштиану Роналду ҳам 22 декабрь куни Тошкентда “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси билан Англашув Меморандуми имзолади. Ҳужжат болалар спортини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳасидаги кейинги ҳамкорликни назарда тутади. Хусусан, асосий мақсадлар сифатида қуйидагилар белгиланди: «болалар спортини ривожлантириш ва оммалаштиришга қаратилган ҳайрия лойиҳалари ва дастурларини ривожлантириш, ёш спорт истеъдодларига грантлар ажратиш, ёш спортчиларнинг халқаро беллашувлардаги иштирокини таъминлаш».
Ёш футболчиларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида Криштиану Роналду ва Фонд Форум Васийлик Кенгаши раиси Гулнора Каримова икки футбол жамоаларини тақдирлашди, булар – Қашқадарё вилояти «Олимпик» футбол клуби ҳамда Тошкент вилоятидаги № 1 сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби. Ўзбекистоннинг бошқа жамоаларига ҳам ҳудди шундай кўмак кўрсатилади.
© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774