Ru En
Uz
Jp

«Ҳаёт учун!» ҳайрия форум-марафони

«Ҳаёт учун!» ҳайрия форум-марафони

Фонд Форум ва “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмасидир томонидан ташкил этилган “Ҳаёт учун” ҳайрия форум-марафони Гулнора Каримова ташаббуси билан старт олиб, унда 5 минг нафарга яқин иштирокчи қатнашди. Бу Ўзбекистон ўтказилган бундай кенгқамровли акцияларнинг дастлабгисидир.

Тушган маблағларнинг барчаси кўкрак бези саратони билан ҳасталанган аёллар учун дори-дармонлар сотиб олиш ҳамда республикасмизнинг барча ҳудудларидаги аёлларда ушбу касалликни барвақт аниқлаш бўйича акциялар ўтказишга сарфланади.

«Ҳаёт учун!» ҳайрия форум-марафони

Эрта тонгданоқ Обдулла Қодирий ва Шахрисабз кўчалари кесишмасида ҳайрия тадбирида иштирок этиш ва Кўкрак бези саратони билан оғриган аёлларга кўмак кўрсатишга ҳичча қўшишга чоғланган қатнашчилартўплана бошалашди. Стартда юлдузлар билан суратга тушиш ҳамда шу ернинг ўзига қурилган саҳнада намойиш этилган концерт дастуридан баҳраманд бўлиш имконияти бор эди.

«Ҳаёт учун!» ҳайрия форум-марафони «Ҳаёт учун!» ҳайрия форум-марафони

3 км.лик масофали марафонда уч босқичда ўтказилди. Босқичларнинг ҳар бирида ғолиблар учлиги аниқланди. Ҳаммаси бўлиб югуришда 3 мингга яқин иштирокчи қатнашди, улар орасида қатор таниқли шахслар, спортчилар, эстрада, кино, театр юлдузлари, талабалар, шифокорлар, болалар марказлари, ташкилотлар вакиллари, Бельгия, Сингапур, Япония, АҚШ, Швейцария, Норвегиядан келган халқаро меҳмонлар ҳамда акцияни қўллаб-қувватлаш истагини билдирган кенг жамоатчилик бор эди. Бундан ташқари, қатор машҳур шахслар ушбу масофани оиласи билан босиб ўтишди. Акция ёши, жинси, машғулотидан қатъий назар барчани бирлаштирди.

«Ҳаёт учун!» ҳайрия форум-марафони «Ҳаёт учун!» ҳайрия форум-марафони

Яна 2 минг нафар одам томошабин ва мухлисларга айланиб, уларнин кўпчилиги югурувчиларни қўллаб-қувватлаб туришди ва хаттоки уларнинг қаторига қўшилишди. Томошабин бўлиб қараб туришнинг иложи йўқ эди! Шу боис ҳам Рашид Холиқов, Абдухошим Исмоилов, Самандар, Сардор Раҳимхон, Райҳон, Жаҳонгир Позилжонов, Нилуфар Усмонова, Отабек Муталхўжаев, Абдували Ражабов, Зиёда, Шоҳруҳхон, Маҳмуд Номозов, Рухшона ва бошқа кўплаб эстрада юлдузлари акцияда фаол иштирок этишди: югуришди, қўшиқ ижро этишди, танловлар ўтказишди.

«Ҳаёт учун!» ҳайрия форум-марафони «Ҳаёт учун!» ҳайрия форум-марафони

Марафон ғолибларини дипломлар ва қимматбаҳо совғалар кутиб турарди. Қолганлар эса иштирокчи сертификатлари ва эсдалик совғаларини қўлга киритишди. Тақдирлаш маросими ўтказилганидан сўнг барча меҳмонлар ва иштирокчилар учун концерт дастури тақдим этилди. Марафонда иштирок этиш ҳар бир қатнашчига кўкрак бези саратонига қарши курашга ўз ҳиссасини қўшиш имконини берди Чунки асосийси – касалликка барвақт ташҳис қўйиш ва ўз вақтидаги даволаш бўлиб, буларнинг барчаси салмоқли маблағни талаб этади.

«Ҳаёт учун!» ҳайрия форум-марафони «Ҳаёт учун!» ҳайрия форум-марафони

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774