Ru En
Uz
Jp

Абу Али ибн Сино (Авиценна) номидаги халқаро халқ табобати уюшмаси

2010 йил январь ойида ташкил топган

Абу Али ибн Сино (Авиценна) номидаги халқаро халқ табобати уюшмаси

Уюшма фаолиятининг пировард йўналиши бевосита равишда шарқона табобат билан боғлиқ. Табиблар — шарқона тиббиётчиларнинг кўпасрлик тажрибаси, Ибн Сино сингари буюк табобакчиларнинг илмий тадқиқотларига асосланган Ўзбекистон халқ табобати қайта тикланиш даврини бошдан кечирмоқда, одам саломатлигини сақлаш борасида тиббиётчилар билан ҳамкорликда кенгқамровли масалаларни ҳал қилишга интилмоқда.

Уюшманинг мақсади шарқона тиббиёт асосларини қайта тиклаш, сақлаб қолиш ва такомиллаштириш ҳамда ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Уюшманинг асосий вазифалари:

  • Ўзбекистон халқ табобатини ривожлантиршга ҳисса қўшиш;
  • касалликларни анъанавий табобат усуллари ёрдамида даволаш ва олдини олишни оммалаштириш;
  • маҳаллий ва хорижий тузилмалар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;
  • халқ табобати соҳасида халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқаш ва амалга оширишда иштирок этиш;
  • анъанавий тиббиёт услублари билан касалликларни даволаш соҳасидаги ютуқларни оммалаштириш мақсадида илмий съездлар, конгресслар, анжуман, семинарлар, кўргазмалар ва бошқалар ташкил этиш ва ўтказиш;
  • омма фикрини ўрганиш, илмий тадқиқотлар ўтказиш;
  • касбий бирлашув, халқ табобати соҳаси мутахассислари орасидаги касбий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга ҳисса қўшиш;
  • халқ табобати мактабларини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш;
  • илмий-оммабоп, махсус ва энциклопедик нашрлар, журналлар, тўпламлар, монографиялар ва бошқаларни яратиш.

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774