Ru En
Uz
Jp

“Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофоруми

“Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофоруми

Жаҳон кино жараёнларини ўзида акс эттирувчи ёрқин ва ўзига хос кино асарларини жалб қилиш; кино соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш; миллий кинематографияни ривожлантиришга ҳисса қўшиш, уни жаҳонда оммалаштириш ҳамда ўзбек киноси олтин фондини тарғиб этиш; жаҳон кино саноати мутахассисларини жалб этиш мақсадида Ўзбекистоннинг ноёб тарихий меросини намойиш этиш; маҳаллий томошабинларни амонавий жаҳон кинематографияси билан таништириш; ёш, истеъдодли кинематография усталарини кашф этиш ва уларнинг ижодини қўллаб-қувватлаш кабилар кинофорумнинг асосий вазифалари қаторига киради.

Кинофорум шиори – “XXI аср тамаддунлари – маданиятлар мулоқоти” - фестиваль тарзидаги махкур лойиҳанинг асосий стратегик мақсадини ифодалайди, бу эса кино санъати орқали турли мамлакатлар ўртасида маданиятлараро мулоқотлар ўрнатиш ва ривожлантиришдан иборат. Шунингдек, кино намойишлари учун ҳар йили алоҳида шиор ҳам танлаб олинади, у танловнинг айнан шу йилдаги мавзусини очиб беради.

“Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофоруми танлов асосида нуфузли ҳакамлар ҳайъати иштирокида ўтказилади. Танловларда тўлиқ метражли, қисқа метражли а анимацион фильмлар иштирок этади.

Кинофорум учаётган нозик гепард тарзида акс эттирилган бўлиб, у лойиҳа мутасаддиларининг жаҳоннинг етакчи кино кўриклари қаторига киришга бўлган интилишларини билдиради. Гепард тимсоли ўзбек маданиятида тарихий илдизларга эга. У қадим Чоч (Тошкент)нинг ҳукумати гербида бўлган. “Олтин гепард” ҳайкалчалари энг яхши режиссёрлар, сценарийчилар, акётрлар ва бошқа кино арбобларига қуйидаги номинациялар бўйича топширилади:

“Энг яхши тўлиқ метражли фильм”
“Энг яхши қисқа метражли фильм”
“Энг яхши анимацион фильм”
“Энг яхши режиссёр”
“Энг яхши актёр”
“Энг яхши актриса”

“Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофоруми сайтига ўтиш

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774