Ru En
Uz
Jp

Ўзбекистондаги ҳудудий нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш грант дастури

Ўзбекистондаги ҳудудий нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ижтимоий аҳамиятли  лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш грант дастури

2010 йилнинг бошида Фонд Форум ва Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди (ИТҚҚФ) томонидан ташкил этилган «Ўзбекистондаги ҳудудий ННТларнинг ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш грант дастури» Ўзбекистоннинг ҳудудий ННТлари ташаббуси билан ташкил этилган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Ушбу дастурда мамлакатимизда рўйҳатдан ўтган ҳудудий ННТлар ўз лойиҳаларини қуйидаги йўналишларда тақдим этишлари мумкин: маданий ва миллий анъаналарни сақлаб қолиш ва қайта тиклаш, соғлиқни сақлаш, таълим, инфратузилма, экология ва бошқалар.

Энг яхши лойиҳаларни аниқлаш ва саралаш учун махсус Экспертлар кенгаши тузилган бўлиб, у ННТ, ОАВ, таълим, маданият ва санъат, маънавият ҳамда ижрочи ва қонун чиқарувчи, ўз-ўзини бошқарувчи органлар вакилларидан иборат. Экспертлар Кенгаши томонидан коллегиал равишда, ижтимоий ҳамкорлик тамойилларига амал қилган ҳолда кўриб чиқилиб, бунда ҳар бир иштирокчи ҳар қандай масштабдаги ижтимоий-аҳамиятли лойиҳаларниамалга оширишга бирдек жавобгардир.

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774