Ru En
Uz
Jp

Болалар ижодиёти марказлари

Болалар ижодиёти марказлари

2004 йилдан Фонд Форум Тошкент шаҳри ва вилоятларда Болалар ижодиётлари марказлари тизимини ташкил этди. Ҳозирги кунда Тошкентда иккита ва Самарқандда битта марказ тўлақонли фаолият юритмоқда. Уларда 2000 нафардан ортиқ болалар компьютер сабоқлари, актерлик маҳорати, чизмачилик, каштачилик, ашула, рақс, шахмот сингари турли йўналишлар бўйича тахсил олишади. Бундай муассасаларни мамлакатимизнинг бошқа шаҳарларида ҳам очиш режалаштирилган.

Марказлар ўсиб келаётган авлодни ўзбек халқининг маданий бойликлари билан таништириш, ёш истеъдод эгаларини аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган. Бу масканларда доимий равишда болалар учун тадбирлар ва танловлар, болалар ўртасида шохмот турнири ўтказилади.

Марказларнинг ёш иқтидор соҳиблари Фонд Форум кўмаги билан халқаро лойиҳаларда иштирок этишади. Жумладан, “Янги авлод форуми” болалар ижодиёти маркази ҳодимлари Россияда ўтказилган “Класс-Акта” халқаро театр лойиҳасида иштирок этиб, улар яратган спектакль Москванинг машхур “Современник” музейида намойиш этилган, "Дунё бўйлаб" халқаро интернет-танлови ғолиблари бўлишган (Беларусия). Самарқанддаги ва Тошкентдаги марказларда тахсил олувчи болаларнинг энг яхши расмлари эса Япониядаги “Япония Ўзбекистон болалари нигоҳида” номли кўргазмада, Лондондаги Қироллик коллежида ўтказилган “Ўзбекистон болалар нигоҳида” номли фотокўргазмада, Пекиндаги “Ҳамоҳанглик ва тинчлик меҳр келтирар” лойиҳаси доирасидаги “Этагами жаҳон шоуси. Олимпиада-2008”, Хитойдаги Болалар ва ўсмирлар маданият ва санъат хaлқаро фестивали-2009 суратлар кўргазмасида, “Болалар орзулари ва ҳаёллари” кўргазмаси Берлинда (Германия) намойиш этилган.

Болалар ижодиёти маркази – Самарқанд
2004 йилнинг декабрь ойида ташкил топган
Манзил: Самарқанд, Жомий кўчаси, 63-уй
Тел.: (3662) 22 23 14

“Эски шаҳар” болалар ижодиёти маркази – Тошкент
2006 йилнинг сентябрь ойида ташкил топган
Манзил:Тошкент ш., Шайхонтохур тумани,.Уйғура кўчаси, 101-уй.
Тел.: (998 71) 2130288; (998 71) 213 02 92

“Янги авлод форуми” болалар ижодиёти маркази – Тошкент
2007 йилнинг февраль ойида ташкил топган
Манзил:Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Пушкин кўчаси, 69-уй.
Тел.: (998 71) 2375280; (998 71) 237 52 82

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774