2010-06-29

“Келажак пресс” ёшлар телестудиялари ва матбуот марказлари, “Келажак овози” ЁТМнинг “ОАВ” йўналишининг 90 нафар фаолллари Тошкентда 29 июнь куни Фонд Форум ва ЭОАВМА томонидан ташкил этилган Ёшлар медиафоруми доирасидаги семинар ва тренинглар иштирокчиларига айланишда ҳамда, ҳар йили ЭОАВМА томонидан мамлакатимизда амалда бўлган нодавлат телерадиостанцияларни ривожлантириш мақсадида ўтказиладиган «Озод юрт тўлқинлари» фестивалида қатнашишди.
Медиафорум доирасида “ОАВ — оммавий шарҳлаш воситаси” (журналист позицияси, тўқима ва қўшмалар, шарҳлаш усуллари) деб номланган семинар ҳамда “Самарали медиа-жамоа: профессионал муносабатлар ва мустақил фикрлаш» тренинги бўлиб ўтди.
Тренингдан сўнг барча иштирокчилар “Озод юрт тўлқинлари” медиафестивалида иштирок этиб, унинг доирасида Ёшлар медиакенгаши раиси Гулнора Каримова ёш журналистларга техник жиҳозлар тақдим этди.
© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774