Ru En
Uz
Jp

Ёш гимнастикачилар фестивали

2010-06-30

Ёш гимнастикачилар фестивали

Ўзбекистон ва Қозоғистондаги 13 та мактабнинг 160 нафар ёш гимнастикачилари Тошкентда учинчи маротаба ўтказилаётган «Кичкинтой» (“Baby”) III Халқаро болалар турнири доирасида 47 та намойишни тақдим этишди. Мазкур лойиҳа Фонд Форум, «Форум Юниор Спорт» болалар спорт мажмуаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан ташкил этилган.

Турнир замонавий бадиий гимнастика соҳасида кўзга кўринган мураббий, хизмат кўрсатган гимнастикачи Ирина Винернинг табрик сўзи билан бошланиб, у “Кичкинтой”нинг барча иштирокчиларига омад тилади. Шундан сўнг Ўзбекистон термаси иштирокчилари ўзларининг ёрқин чиқишлари билан мусобақани бошлаб юборишди.

Ёш гимнастикачилар фестивали Ёш гимнастикачилар фестивали

Деярли элликта чиқиш эртак, мультфильм, жаҳон халқлари рақслари, жаҳон тарихи, машҳур персонажлар ҳаёти, ҳайвонлар, ўсимликлар, ўйинчоқлар, ва , ҳаттоки, Футбол бўйтча жаҳон чемпионатига бағишланди. Қизлар ўзларининг иқтидорига бўлган ишонч, эпчиллик, назокат ва латофатни намоён этишди.

Ёш гимнастикачилар фестивали Ёш гимнастикачилар фестивали

Шарқона парилар, фаришталар, Чарли Чаплин, Антошка, араб раққослари, Қизил шапкача ва Бўри, Товуслар, Шерлок Холмс, Клеопатра, мевалар, ёрқин либосдаги юзлари қувнаб турган гимнастикачилар — буларнинг барчаси болаликнинг бор жилоларини намоён этди.

Ёш гимнастикачилар фестивали Ёш гимнастикачилар фестивали

Якунларга кўра «Кичкинтой» лойиҳаси муаллифи Фонд Форум Васийлик Кенгаши раиси Гулнора Каримова барча иштирокчиларга совға-саломлар улашди.

Ёш гимнастикачилар фестивали Ёш гимнастикачилар фестивали

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774