Ru En
Uz
Jp

Ўзбек абрибанди нақшларининг Сеулдаги жилоси

2010-07-16

Ўзбек абрибанди нақшларининг Сеулдаги жилоси

16 июль куни Сеулда ўзбек абрибанди матосининг “Ўзбекча услуб – бепоён Буюк Ипак йўли” деб номланган ноёб тақдимоти ўтказилди. Тадбир ташкилотчилари — Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси ҳамда Фонд Форум, “Ижод” Ўзбекистон халқ усталари, рассомлари ва санъатшунослари уюшмаси, шунингдек, Корея Республикасининг Иқтисодиёт ва билим вазирлиги ва Дизайнерлар ассоциацияси.

Ўзбек миллий матолари экспозицияси, анъанавий либос тақдимоти ва мамлакатимизнинг етакчи ижрочилари иштирокидаги мусиқий дастур меҳмонлар эътиборига ҳавола этилди. Корея Республикасининг 600 нафарга яқин расмий, дипломатик ва жамоат доиралари, тўқувчилик, тикувчилик ташкилотлари вакиллари, маданият ва санъат арбоблари ҳамда барча Ўзбекистон маданиятига қизиққанлар тадбирда иштирок этишди.

Шарқона мато ва либослар қадимдан нафақат ўз-ўзини намоён этиш усули, балки маданият, анъаналар, халқнинг маънавият олами акси саналган. Миллий матоларнинг эртакнамо нақш ва жилолари ҳозирги кунгача бутун жаҳонда катта қизиқиш уйғотиб келмоқда. Бугунги кунда абрбанди матоларижаҳон санъатининг бошқа асарларига тенглаштирилади. Улар юқори эстеттик қимматга эгадир.

Сеулдаги ўзбек абрибарди матолари намойиши хонатлас, адрас, шойи ва беқасамнинг энг яхши намуналарини ўз ичига олди. Кўргазмага келган меҳмонлар анъанавий ўзбек матоларининг бор бойлиги ва ранг-баранглигини ўзлари учун кашф қилишди. Бу ерда тикланган қадимий технологиялар асосида яратилган ноёб қадимий экспонатлар ва замонавий матолар намойиш этилган. Алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, матонинг ҳар бир намунаси техник таъриф ва яратилиш жараёни, табиий бўёқлар ва ишлаб чиқарилиш тарихи ҳақидаги қушимча ахборот билан бойитилган. Кўргазмадан тарихий анъаналар, турмун тарзи, халқнинг кўп асрлик урф-одатларини ифодаловчи қадимий миллий либослар ҳам ўрин эгаллаган.

Ўзбек абрибанди нақшларининг Сеулдаги жилоси Ўзбек абрибанди нақшларининг Сеулдаги жилоси

Ўзбекистоннинг таниқли ижрочилари иштирокидаги концерт дастури кечага ўзгача файз киритди. Абдухошим Исмоилов раҳбарлиги остидаги халқ чолғулари ансамбли ва Ўзбекистон халқ артисти Зулайхо Бойхонованинг чиқишлари ёрқин ва ўзига хос бўлиб, кечага якун ясади. Меҳмонларнинг бетўхтов олқишларидан шуни англаш мумкин эдики, мамлакатимиз вакиллари ўзбек заминининг нафаси, ўзбек халқининг қалби ва ўзига хосликларини хорижликларга етказиб бера олишди.

Кўргазма меҳмонларининг фикри

Ёнг-Чул Жанг, Корея федерацияси тўқимачилик саноати вакили:

- Бугунги кунда корея-ўзбек қўшма корхоналари матолар, трикотаж ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича катта ишлар олиб боришмоқда. Хусусан, Фарғона водийсидаги ўзбек ҳамкорларимиз билан ишлаяпмиз. Мен ўзбек матолари билан яхши таншиман, аммо мутахассис сифатида айтишим мумкинки, бугун мен учун Ўзбекистон анъанавий тўқимачилик санъатининг янги қирраларини кашф этдим. Ўзбекистонда анъанавий тиқувчиликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилаётгани қувонарли ҳол, албатта. Биз Корея ва Ўзбекистон ҳудудларида қўшма корхоналар сонини кўпайтириб, тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорлигимизни ривожлантиришга ҳаракат қилаяпмиз.

Кю Сик Шим, Кореянинг «Шинхан» банки бош менежери:

- Ҳар бир халқ учун унинг сарчашмаси муҳим, албатта. Чунки бу билан унинг миллий маданияти белгиланади. Бугунги кеча эса гапимга ёрқин тасдиқловчи мисол бўла олади. У корейс халқига Ўзбекистоннинг бой маданияти билан яқиндан танишиш имкониятини берди. Бундай тадбирлар ўзаро маънавий бойиш ва халқаро маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Мен бугун шу икки халқ ўртасида ўхшашликларни топгандай бўлдим. Бунинг боиси бизларнинг осиёлик эканимиз ва Буюк Ипак йўли билан тарихдан боғлиқлигимиздан бўлса керак.

Бугунги кунга келиб Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ҳамкорлик маданий-гуманитар соҳада ҳам риводланиб бормоқда. Бундан аввал Тошкентда қатор маданий тадбирлар амалга оширилган бўлиб, улар орасида “Корея герабарийси” кенгқамровли кўргазмаси, Ўзбекистондаги Корея маданияти фестивали, Кореянинг таниқлиижрочиларининг мамлакатингиздаги чиқишлари кабиларни тилга олиб ўтиш мумкин. Бунга жавобан Сеулда Буюк Ипак йўли мамлакатлари маданияти фестивали ўтказилиб, унда Ўзбекистондан келтирилган миллий мато ва либослар намойиш этилганди. “Ипак жилолари” Корея ва Марказий Осиё маданий алмашув фестивали чоғида ўзбекистонлик энг яхши ижрочилар ўз санъатларини бир неча бор намойиш этишган. Корея Миллий Музейи ва Фонд Форум ўртасида имзоланган Ҳамкорлик меморандуми доирасида ушбу Музейда «Шарқ ва Ғарб тамаддунлари чорраҳаси: Ўзбекистоннинг қадимий маданияти» кўргазмаси ташкил этилганди. Ҳамкорликдаги лойиҳаларнинг муваффақиятли амалга оширилиши келгусидаги маданий алмашинувни чуқурлаштириш, ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик руҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган ҳамкорликдаги лойиҳаларни йўлга қўйишга хизмат қилади.

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774