Ru En
Uz
Jp

Шаҳар, кўчалар, рақслар...

2012-01-20

Шаҳар, кўчалар, рақслар...

20 январь куни пойтахтимиздаги “Зарафшон” концерт залида моҳир раққос, хореограф, ўзини замонавий рақсларга бағишлаган “Zlotnikov Dance Centre” мактаби асосчиси Сергей Злотниковнинг шоу-концерти тақдим этилди. Фонд Форум ва “Аёллар кенгаши” РЖБ томонидан ташкил этилган концерт “Street Dance стилида яша” деб номланди.

Мазкур шоу дастурида “Double Touch”, “Zlotnikov dance Centre (2D)” ҳамда “Funky sketchers”, “West side & East side”, “Апокалипсис”, “King size”, “Hustle dance”, “Dance Community” ва “Янги авлод-2009” болалар ижодиёти фестивали лауреати Умка сингари пойтахтимизнинг энг яхши раққослари ва жамоалари иштирок этишди.

Шаҳар, кўчалар, рақслар... Шаҳар, кўчалар, рақслар...

Ёрқин рақс шоуси турфа ва ранг-баранг чиқишлардан иборат бўлди. Машҳур фильмлардан парчалар дейсизми, ўтган йилларнинг мусиқий хитларими, миниатюралар ҳамда кундалик ҳаёт воқеалари рақс тилида мухлисларга етказиб берилди. Саҳнадаги ўзига хос катта шаҳар ва унда қайнаган ҳаёт руҳияти замонавий мусиқа ихлосмандларига “Street dance”, яъни “кўча рақси” услубини ҳис қилиш имконини берди.

Ўзининг рақс маҳоратини ҳам якка тарзда, ҳам деярли барча чиқишларда намойиш этган Сергей Злотников йиғилганларни ўзининг истеъдоди ва ғайрати билан ҳайратга солди.

Шаҳар, кўчалар, рақслар... Шаҳар, кўчалар, рақслар...

Жажжи иштирокчилар - “Zlotnikov dance Centre (2D)” ҳамда “Янги авлод-2011” фестивали лауреатларининг биргаликдаги “Ўғрилаш” деб номланган рақси энг ёрқин чиқишлардан бири бўлди, деб айтиш мумкин. Яқиндагина ўтказилган болалар ижодиёти фестивали ғолиблари учун бу катта саҳна томон қўйилган илк қадамлардан бири эди.

Сергей Злотников, хореограф, Zlotnikov Dance Centre рақс мактаби асосчиси:

Сергей Злотников, хореограф, Zlotnikov Dance Centre рақс мактаби асосчиси

- Очиғи, концертдан сўнг бироз чарчаганим сезилди, бироқ бу ёқимли толиқиш. Залда ҳукмрон бўлган кайфият концертнинг муваффақиятидан дарак берарди. Бу одамни қувонтиради. Фонд Форумнинг кўплаб лойиҳаларида иштирок этганман: турли хайрия акциялари доирасида “Аёллар кенгаши билан вилоятларда бўлганман, Style.uz санъат ҳафталиги доирасида Underground ёшлар намойиши учун рақслар тайёрлаганман, M&TVA тақдимотида, Хайрия форум-марафони ва кўплаб бошқа лойиҳаларда иштирок этганман. Келгусида бундай лойиҳаларнинг сони ортиб бориши, рақс жамоаларимизнинг концертлари бундан-да қизиқарли бўлишини тилаб қоламан.

Сергей Злотников ва унинг рақс жамоалари Фонд Форумнинг Art Week Style.uz санъат ҳафталиги, “Болалик шарафига” хайрия бали, Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови, M&TVA тақдимоти сингари лойиҳаларида мунтазам иштирок этади. “Zlotnikov dance Centre (2D)”нинг жажжи иштирокчилари эса “Янги авлод-2011” болалар ижодиёти фестивали лауреати бўлишган.

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774