Ru En
Uz
Jp

Қиш қувончлари

2012-01-13

Қиш қувончлари

13 январь куни В. Успенский номидаги РИМАЛда “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали, “Келажак овози” иқтидорли ёшлар танлови ҳамда бошқа республика ва халқаро танловлар қатнашчилари иштирокида “Мустаҳкам оила йили”га бағишланган “Қиш қувончлари” деб номланган концерт дастури тақдим этилди. Жаҳоннинг хит қўшиқлари ва иштирокчилар муаллифлигидаги тароналар концерт дастурида ўрин олди. Ташкилотчилар: Фонд Форум ва В. Успенскийй номидаги РИМАЛ.

Концерт дастури мусиқий жанрлар хилма-хиллиги, ўзбек, рус, инглиз, француз, араб, хитой ва бошқа жаҳон тилларидаги машҳур ва севимли тароналар билан мухлисларни ҳайратга солди.

Қиш қувончлари Қиш қувончлари

Гулнора Умарова-Муҳторова, В. Успенский номидаги РИМАЛ ўқитувчиси:

- Бугунги концертни 2011 йилнинг ўзига хос сарҳисоби, деб аташ мумкин. Ўқувчиларим орасида “Янги авлод” фестивали, “Келажак овози” танловининг ғолиблари талайгина. Йил мобайнида тинимсиз ишладик, энди, янги йилда янги марраларга интилишимиз, янги ютуқлар сари одим ташламоғимиз даркор. Фойдали лойиҳалар учун Фонд Форумдан миннатдормиз. Улар болаларимизга иқтидорини ривожлантириши учун замин яратиб, халқаро танловларда иштирок этишида кўмаклашмоқда.

“Мустаҳкам оила йили”га бағишланган концертга ўқувчилар, уларнинг тенгдошлари, дўст-биродарлари, ота-оналари ва яқинлари, муаллимлари, қолаверса, барча мусиқа ихлосмандлари ташриф буюришди. Концерт ташкилотчилари таъкидлаганидек, бундай концертларда мунтазам иштирок этаётган ўқувчилар бир оиладек бўлиб қолишган.

Қиш қувончлари Қиш қувончлари Қиш қувончлари

Анжелика Хмельницкая, концерт иштирокчиси, “Янги авлод-2010” болалар ижодиёти фестивали лауреати:

Анжелика Хмельницкая, концерт иштирокчиси, “Янги авлод-2010” болалар ижодиёти фестивали лауреати

- Бугун анъанавий испанча фольклор услубида чиқиш қилдим. Залдагиларга ижроим маъқул келганидан бошим осмонга етди. Барча мени олқишлаб турди. Ушбу концертни ташкил этганларнинг барчасига раҳмат айтаман. Мен ўз иқтидоримни барчага намойиш эта олдим, деб ўйлайман.

Алина Давлатова, концерт иштирокчиси, “Янги авлод-2007” болалар ижодиёти фестивали лауреати:

Алина Давлатова, концерт иштирокчиси, “Янги авлод-2007” болалар ижодиёти фестивали лауреати

- 5 ёшимдан бери вокал билан шуғалланаман. 7 ёшимда “Янги авлод-2007” фестивали лауреатига айландим. Бу муваффақиятим ҳаётимда асқотиб, халқаро ва бошқа тадбирларда иштирок этиш имконига эга бўлдим. Бугун “Beatles” гуруҳининг машҳур “Oh Darling” қўшиғини ижро этдим. Ушбу гуруҳ ижоди муслисиман. Тарона барчага манзур бўлди, деган умиддаман.

Қиш қувончлари Қиш қувончлари

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774