2010-06-17

«Меҳр нури» ҳайрия жамғармаси, Фонд Форум, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди, «Аёллар кенгаши» республика жамоат бирлашмаси Қирғизистонда бўлиб ўтган мудҳиш ҳодисалардан талофот кўрганларга биринчи зарур нарсалар, дори-дармонлар ва озиқ-овқатлардан иборат фавқулодда инсонпарварлик ёрдамининг илк партиясини жўнатишди.
16 июнь куни навбатдаги партия йўлга чиққан бўлиб, унда 200 млн. сўмдан зиёд 130 тонна инсонпарварлик ёрдам юклатилган. Булар асосан озиқ-авқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар, биринчи навбатда зарур бўлган - шакар, гуруч, ун, картошка, макаронлар, ёрмалар, чой, ичимлик суви, ёғ, бир маротабалик шприцлар, томчилаб қон қуйиш мосламалари, бинтлар, йод, оғриқ қолдирувчи дорилар, болалар либослари ва бошқалар. Фонд Форумнинг ташаббусини қатор тижорат тузилмалари, кампания ва ташкилотлар, халқаро ташкилотлар бўлиб улар орасида GeoMax, Tethys Petroleum Limited сингари компаниялар ва шахслар бор.
«Келажак овози» ЁТМ кўнгиллилари Андижон вилоятининг чегара ҳудудларида қочоқларга кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон томонидан тузилган махсус лагерларда озиқ-овқатлар ва дори воситаларини йиғиш ва тарқатишда фаол иштирок этишмоқда.
Шу кунларда Ўзбекистоннинг давлат ва жамоат ташкилотлари, халқаро инсонпарварлик институтлари ва жамоатчилик вакиллари қирғиз қочоқларининг вақтинчалик жойлашуви учун барча шарт-шароитларни яратиб, зарур инсонпарварлик ёрдами қўлини чўзишмоқда.
17 июнь куни биз билан елкама-елка қуйидаги ташкилотлар инсонпарварлик ёрдамини штабга етказишди:
Инсонпарварлик ёрдамининг навбатдаги партияси яқин кунларда жўнатилади.
Қирғизистондаги ҳодисалар чоғида талафот кўрганларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга ўз ҳиссасини кўрсатиш истагидагилар учун тезкор телефон алоқаси рақамлари ишлаб турибди.
Тезкор телефон алоқаси рақамлари + (998 71) 239-27-87/86
Алоқа учун: Наргиза Зокирхўжаева, Гулноза Абдуллаева
Шунингдек, хоҳловчилар тўғридан-тўғри Фонд Форум, ИТҚҚФ, “Аёллар кенгаши”, “Меҳр Нури”га мурожаат этишлари мумкин.
© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774