2011-09-05

Фонд Форум Педагогик грантлар дастурига старт берилгани ҳақида эълон қилади. Аризалар 1 октябрдан 1 январгача қабул қилинади. Мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртлари ўқитувчилари ҳамда барча даражадаги ўқув юртлар раҳбарлари унда иштирок этиш учун таклиф этилади. Ғолиблар моддий жиҳатдан рағбатлантирилади.
Грантлар уч йўналиш бўйича ажратилади: олий маълумот ҳамда камида 3 йиллик муттасил педагогик стажга эга умумтаълим мактаблари ўқитувчилари; олий маълумот ҳамда камида 5 йиллик муттасил педагогик стажга эга академик лицей, коллеж, олий ўқув юртлари ўқитувчилари; ўқув юртлари раҳбарлари (мактаб, академик лицей, коллеж директорлари, олий ўқув юртлари ректорлари, проректорлар).
Аввалги йиллардаги Педагогик грант дастурлари ғолиблари танловда иштирок этишлари мумкин эмас. Танловда индивидуал ҳолда кўрсатилган йўналишларнинг бирида иштирок этиш мумкин. Жамоавий аризалар қабул қилинмайди.
Энг яхши натижаларга эришганларга бир йил мобайнида ойлик пул маблағлари топширилади. Ушбу маблағлар ўқитувчиларга очиқ дарслар ўтказиш, интерактив таълим услубларидан фойдаланган ҳолда дарс олиб бориш, модуллар тайёрлар ва таълимий тадбирлар ўтказишда қўл келади. Грантлар тадқиқот ишларини олиб бориш, амалий қўлланмалар, ўқув ва ўқув-методологик адабиётлар яратишга сарф этилади.
Танлвода иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш даркор:
Ҳужжатларни саралаш ишлари дастур талаб ва шартларидан келиб чиққан ҳолда мустақил мутахассислар ва жамоат арбобларидан иборат нуфузли ҳакамлар томонидан амалга оширилади.
Анкетани рус тилида юклаб олиш© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774