2010-06-18

Бугун Алишер Навоий номидаги ДАКТДа Ўзбекистон ва Франция ўртасида маданий ҳамкорликни ривожлантиришга дастури доирасида фрацуз куйчиси Нильда Фернандес иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Ташкилотчилар Фонд Форум ва Виктор Гюго ноимдаги Француз маданият марказидир. Фернандеснинг концерт дастури 21 июнь куни соат 19.00 да Алишер Навоий номидаги ДАКТда бўлиб ўтади.
Маҳаллий журналистлар хонанданинг ижоди билан яқиндан танишиш ва унга турли саволлари йўллаш имконига эга бўлишди. Хусусан, хонанда ўзининг Россия бўйлаб саёҳати ва бир қанча вақт Москвада яшашининг сабаблари билан ўртоқлашди. Буларнинг бари россиялик мусиқачи Борис Моисеев билан “Кеча ва кундуз” деб номланган машҳур дуэтдан бошлади. ”кеча ва кундуз” - бу ҳақиқатан ҳам муваффақиятли чиққан ном эди, чунки, у ва мен рости кеча ва кундуз мисолимиз! У билан орамизда фарқ катта бўлса-да, шунга қарама й, қўшиқларимиз муваффақият қозона бошлади. Шу боис ҳам Москвада 5 йил қолиб кетдим, Моисеев билан ва бир ўзим гастроль сафарларида бўлдим», - дейди хонанда.
Айнан Россияда ўз ҳамкасбларидан Ўзбекистон ҳақида кўп эшитган хонанда бу ўлкага келишни анчадан бери орзу қиларди. У, шунингдек, Москвада ўзбек маданияти юксак даражада намоён этилгани ва одамларда катта қизиқиш уйғотаётганини таъкидлади. Айниқса, миллий ошхона Фернандесга жуда ёқди: «Ниҳоят, ўзбек паловини татиб кўрдим. Бу энг мазали палов эди.
Журналистларни шунингдек, ўзбек мусиқачилари ҳақидаги фикрлари қизиқтирарди. Улар ҳақида хонанда ижобий фикр юритиб, ички энергия ва кучга эгаликларини таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга 21 июнь куни Алишер Навоий номидаги ДАКТдма бўлиб ўтадиган ўзбек оркестри билан биргаликдаги концерт дастури ҳақида сўз борди.
© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774