Ru En
Uz
Jp

Немисча мусиқада шарқона мотивлар

2010-09-06

Немисча мусиқада шарқона мотивлар

17 сентябрь куни пойтахтимиздаги “Туркистон” санъат саройида Ўзбекистон Республикаси камера оркестрининг германиялик ижрочилар иштирокидаги “Шарқ ва Гендель” деб номланган концерт бўлиб ўтади. Ушбу концерт Германия Федератив Республикаси элчихонаси ва Фонд Форум ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган. Таниқли бастакор ижодида шарқона жилолар акс этади. Концерт дастури “Ўзбекистон Германия кунлари” дастурининг илк тадбирига айланади.

Борокка даврининг буюк бастакори Георг Фридрих Гендель ўзининг қатор операларида шарқона унсурларга мурожаат этган. Ушбу ўзига хос мусиқий тадбирда Давлат камера оркестрининг мусиқачилари Гендель асарларида шарқона мотивларни ўрганиб, уларни опера услубида намоён этишади. Булар тарихий Шарқнинг қадимий даргоҳларида мухлислар эътиборига ҳавола этилади.

Шарқона ва ғарбона анъаналарнинг уйғунлашуви мароқли концерт дастурига айланиши кутилмоқда. Концерт Тошкентдан сўнг 21 сентябрь куни Самарқандда, 19 сентябрь куни Шахрисабзда ҳам намойиш этилади.

“Ўзбекистонда Германия кунлари” лойиҳаси доирасида сентябрь-ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг Тошкент ва бошқа шаҳарларида Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси, Гёте Институти, Фонд Форум ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида видео-артга бағишланган кўргазма, қатор мавзувий кўргазмалар, мумтоз ва жаз мусиқаси концертлари, қўл қўғирчоқлари орқали тилни ўрганиш бўйича маҳорат дарси, шунингдек, футбол бўйича германо-ўзбек турнири ўтказилиши режалаштирилган.

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774