2010-08-11

Кундалик ҳаёт тарзингизни бир неча соатга бўлса-да ўзгартириб, санъат оламига шўнғишни истайсизми? Ижодкор инсонлар билан кичик даврада мулоқот қилиб, назарий маслаҳатлар олиш истагингиз борми? Лой, ёғоч, матолардан ўз қўлингиз билан бирор буюм ясаб кўришни хоҳлайсизми? Агар саволларнинг биттасига “Ҳа” деб жавоб берган бўлсангиз, Ёшлар ижод саройига марҳамат қилинг. Бу ерда 17 дан 24 августга қадар «Навқирон Ўзбекистон» фестивали доирасида маҳаллий рассомлар, санъатшунослар, дизайнер ва бошқа санъат арбобларининг маҳорат дарслари ўтказилади.
16 август куни соат 18:00 да Фонд Форум томонидан ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиладиган «Навқирон Ўзбекистон» - 2010 анъанавий ва замонавий санъат фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Бир ҳафта мобайнида ҳар куни тажрибали санъат арбоблари санъат ихлосмандлари учун маҳорат дарслари ўтказишади ва ўз билим ҳамда кўникмалари билан ўртоқлашишади. Мухлислар эса олган билимларини мойбўёқ, мато, лой ва бошқаларда синаб кўришлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари 17 дан 24 августгача «Навқирон Ўзбекистон» - 2010 Фестивали иштирокчилари муаллифлик лойиҳаларининг тақдимоти бўлиб ўтади.
Сизларни Ёшлар ижод саройида 17 дан 24 августга қадар кутамиз.
Маҳорат дарслари ва тақдимотларга кириш бепул!
| Сана | Санъат тури | Ф.И.О. | Ўтказилиш вақти |
| 17 август | Рассомчилик | Доима Раҳмонбекова, рассом | 11.00-13.00 |
| 18 август | Графика | Медат Кагаров, рассом, график | 11.00-13.00 |
| 19 август | Ҳайкалтарошлик | Марина Бородина, ҳайкалтарош | 11.00-13.00 |
| 20 август | Ёғоч ўймакорлиги | Акмал Азларов, Ўзбекистон халқ устаси, ёғоч ўймакори | 11.00-13.00 |
| 21 август | Либос дизайни | Мархамат Умарова, “Дом стиля” дизайнери | 11.00-13.00 |
| 22 август | Кулолчилик | Алишер ва Акбар Раҳимовлар, кулоллар | 11.00-13.00 |
| 24 август | Санъат тарихи ва назарияси | Акбар Ҳакимов, Ўзбекистон Бадиий акдадемияси академиги, санъатшунослик доктори, проф. | 11.00-13.00 |
| Сана | Лойиҳа муаллифининг Ф.И.О. | Ўтказилиш вақти |
| 17 август | «5+1» гуруҳи лойиҳалари | 14.00-16.00 |
| 18 август | Т. Фадееванинг «Аб ОВО» лойиҳаси | 14.00-16.00 |
| 19 август | С. Мирдавидованинг «Парвоз апробацияси» лойиҳаси | 14.00-16.00 |
| 20 август | «Круг И..» гуруҳи лойиҳалари | 14.00-16.00 |
| 21 август | Э. Муллажонова гуруҳи лойиҳаси | 14.00-16.00 |
| 24 август | Ўзбекистоннинг ёш миниатюрачилари | 14.00-16.00 |
© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774