2010-06-19

19 июнь куни Гулнора Каримова томонидан бошқарилувчи “Меҳр нури” жамоат бирлашмаси, “Аёллар кенгаши” РЖБ, Фонд Форум ва Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди томонидан 200 тоннага яқин инсонпарлик ёрдами Тошкентдан Қирғизистонга юборилди. Инсонпарварлик ёрдами биринчи навбатда керакли маҳсулотлар, озиқ-овқатлар, дори-дармонлар, гигиена воситалари, шакар, гуруч, ун, картошка, макарон, ёрмалар, чой, ичимлик суви, ёғ, бир маротаба ишлатиладиган шприцлар, томчилаб қон қуйиш мосламалари, бинтлар, йод, оғриқ қолдирувчи воситалар, болалар кийимлари, пойабзал, матрацлар, кўрпа ва бошқалардан иборат эди.
Бундан аввалги инсонпарварлик ёрдами партияси юборилгани кундан кейинги икки кун ичида Жамғармаларга ҳар куни жабрланувчиларга ёрдам бериш истагида турли ташкилот ва шахслар мурожаат этишмоқда.
Қуйидаги ташкилот ва фуқаролар кўмак кўрсатишди:
Шунингдек, жабрланувчларга аноним равишда кўмак кўрсатганлар.
Эслатиб ўтамиз, 16 июнь куни жамғармалар 200 млню сўмдан ортиқ маблағга 130 тонна инсонпарварлик ёрдами (озиқ-овқатлар ва дори-дармонлар) юборишган эди. Ушбу маҳсулотлар асосан жамғармалар томонидан тўпланган бўлиб, шундан сўнг инсонпарварлик ёрдами етказишни хоҳловчилар қаторга қўшилишди.
«Келажак овози» ЁТМ кўнгиллилари Андижон вилоятининг чегара ҳудудларида қочоқларга кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон томонидан тузилган махсус лагерларда озиқ-овқатлар ва дори воситаларини йиғиш ва тарқатишда фаол иштирок этишмоқда.
Қирғизистондаги ҳодисалар чоғида талафот кўрганларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга ўз ҳиссасини кўрсатиш истагидагилар учун тезкор телефон алоқаси рақамлари ишлаб турибди.
Тезкор телефон алоқаси рақамлари + (998 71) 239-27-87/86
Алоқа учун: Наргиза Зокирхўжаева, Гулноза Абдуллаева
Шунингдек, хоҳловчилар тўғридан-тўғри Фонд Форум, ИТҚҚФ, “Аёллар кенгаши”, “Меҳр Нури”га мурожаат этишлари мумкин.
© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774