2010-06-15

“Келажак овози” Республика иқтидорли ёшлар танловининг саралаш босқичлари ўз ниҳоясига етди. 2005 йили Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова томонидан ташкил этилган йиллик лойиҳа бу йили 71 000 минг нафардан кўпроқ ўғил-қизларни жамлади. Саралаш босқичлари икки ҳафта мобайнида туман ва вилоятларда фан, маданият ва санъат арбобларидан иборат танлов Жамоатчилик кенгаши вакиллари иштирокида ўтказилди.
Танлов иштирокчилари 15 дан 25 ёшгача қатнашчилардан биорат бўлиб, улар меъморчилик ва дизайн, ахборот технологиялари, рационализаторлик таклифлар ва техник ишланмалар, анъанави ва безакли-амалий санъат, адабиёт ҳамда публицистика соҳасида ўз билим ва иқтидорларини намойиш этишди.
Танловнинг 15 июнь куни ўтказилган Тошкент шаҳар босқичи барча ҳудудий босқичларнинг якунига айланди. Бу йили иштирокчилар ўртасига рақобат янада кучайди, ҳакамлар уч босқичда номзодларни саралашди: хужжатларни саралаш, туман босқичи ҳамда шаҳар босқичи. Шу тариқа, шаҳар босқичида ариза топширган 9 715 нафар номзоддан 4 000 нафари шаҳар босқичига йўлланма олиш шарафига мушарраф бўлишди. Уларнинг ҳар бир йўналиш бўйича бир нафардан фақатгина 15 нафари Республика босқичига йўлланма олишди. Анъанага кўра ушбу босқич барча ҳуҳудий босқичлар ғолибларини декабрь ойда пойтахтимизга жамлайди.
-Бу йилги иштирокчилар ўзларининг қизиқарли ва фойдали лойиҳалари билан ҳайратга солишмоқда, - дейди Ўзбекистон техника университети проректори, “Ахборот технологиялари, рационализаторлик таклифлар ва техник ишланмалар” йўналиши ҳайъат аъзоси Карима Норкулова. – Энг асосийси ишланмаларнинг кўпчилиги амалий характерга эга. Булар иқтисодиётнинг турли соҳаларида қўллаш мумкин бўлган лойиҳалардир. Чиқитларсиз ишлаб чиқариш тизимини ривожлантириш, иккинчи қўл хомашёсини қайта ишлаш, экологик тоза двигателлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ лойиҳаларни кўплаб учратиш мумкин эди. Буларнинг бари ёшларимизнинг мамлакатимиздаги шлаб чиқариш, иқтисодиёт ва умуман, турмуш тарзини яхшилаш учун кичик бўлса-да, ўз ҳиссасини қўшиш учун интилаётганларидан далолат беради.
- Йилдан-йилга иштирокчилар ишларининг савияси ортиб бормоқда, - дейди Тошкент ахборот технологиялари университети тарих фани ўқитувчиси, “Келажак овози” танловининг “Веб-ишланмалар” йўналиши координатори Рустам Абдурахмонов. - «Ахборот технологиялари» йўналишида иштирокчиарнинг ўз ишига масъулият билан ёндошаётгани кўриниб турибди, лойиҳаларда замонавий ёшларнинг қизиқишлари намоён бўлади. Ҳаттоки, мактаб ўқувчилари маълум дарслар бўйича масофали ўқитиш билан боғлиқ эътиборни тортадиган лойиҳаларни тақдим этишаяпти.
“Келажак овози” танловининг ўзига хослиги шундан иборатки, ёшлар илм ва ижодиётнинг деярли барча йўналишларида ўзини намоён қилиш имконига эга бўлади. 2010 йили қабул қилинган анкеталар бўйича “Анъанавий ва амалий санъат” йўналиши (25 440 аризалар) энг оммавий бўлган бўлса. «Адабиёт, публицистика» (20 737) иккинчи ўринни эгаллади. Кўпгина ёшлар ўзларини “Ахборот технологиялари, рационализаторлик таклифлар ва техник ишланмалар” (12 799), “Архитектура ва дизайн” (12048) йўналишларида синаб кўришга қарор қилишди. Аризалар сони бўйича Тошкент шаҳри (9715 иштирокчи), Самарқанд (7 177), Тошент вилояти(6 573), Бухоро (5 823), Фарғона (5 505) ҳамда Хоразм (4 899) фаол бўлишди.
Йилдан-йилга “Келажак овози” танловининг нуфузи ошиб бормоқда, бу нафақат иштирокчилар сони, балки уларнинг тайёргарлик сиафтида ҳам намоён бўлмоқда. Лойиҳа ташкилотчилари танловнинг энг фаол иштирокчиларига ҳар томонлама кўмак кўрсатиб, саралаш жараёнини такомиллаштиришга ҳисса қўшишмоқда. Шу тариқа, ҳудудий босқичлар ғолиблари учун мутахассислар иштирокидаги маҳорат дарслари ва учрашувлар ташкил этилади. Бундан кўзланган мақсад лойиҳа ва ишланмаларнинг сифат даражасини ошириш, уларни республика босқичида намойиш этиш учун тайёрлаш. Вилоят босқичлари ғолибларини тақдирлаш маросими ёшлар анжуманлари тарзида ўтказилиб, унда иштирокчилар ўз лойиҳаларини ҳимоя қилишади.
Эслатиб ўтамиз, «Келажак овози» лойиҳаси ҳар йили фонд форум томонидан “комолот” ёиҳ билан ҳамкорликда ўтказилиб, у фан, ижодиёт ва жамоат фаолиятининг турли йўналишларида ёш истеъдодларни кашф этишга қаратилган. Танлов ғолиблари лойиҳа ташкилотчилариэ соҳа бўйича етакчи ташкилотлар, шу билан бир қаторда Жамоат кенгаши таркибига кирган арбоб ва мутахассисларнинг ҳар томонилама кўмагига эришишади. Уларга патент олиш, лойиҳаларини ҳаётда тадбиқ этиш, республика ва халқаро фестивалларда иштирок этиш, илмий ишлар ва ижодий тўпламлар, шахсий ва касбий ўсишда кўмак кўрсатилади. Танловнинг Жамоат кенгашига фан, маданият ва санъат соҳалари бўйича таниқли шахслар аъзо бўлиб, улар орасида Муножат Йулчиева, Абдухошим Исмоилов, Акмал Нур, Гулнора Каримова ва бошқалар бор. Танлов асосида «Келажак овози» ёшлар ташаббуслари маркази очилган бўлиб, у Фонд Форумнинг бутунг республикамиз бўйича ёшларга қаратилган лойиҳалари ва фаол иштирокчиларини бирлаштиради.
© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774