Ru En
Uz
Jp

Ибн Сино – тиббиёт санъати арбоби

2010-08-24

Ибн Сино – тиббиёт санъати арбоби

24 август куни Тошкентда Фонд Форум, Абу Али ибн Сино (Авиценна) номидаги халқаро халқ табобати уюшмаси, «Аёллар кенгаши» РЖБ, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган “Ибн Сино таълимоти ва замонавий тиббиёт” халқаро илмий-амалий анжумани ўтказилди. Тадбир бебаҳо илмий мерос, шу қаторда “Тиб қонунлари” асари бугунги кунда ҳам бутун дунёда тиббиёт асоси ҳисобланган Абу Али ибн Сино таваллудининг 1030-йиллигига бағишланди. Анжуманда 300 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.

2010 йилнинг январь ойида ташкил этилган Ўзбекистон халқ табобати уюшмаси ўзининг ярим йиллик фаолияти давомида ноширлик, фан ва халқаро ҳамкорлик соҳаларида сезиларли натижаларга эришди. Болгарияда ўз бўлимини ташкил этган Уюшма халқаро мавқега эга бўлди ҳамда Абу Али ибн Сино (Авиценна) номидаги халқаро халқ табобати уюшмаси номини олди.

Ибн Сино – тиббиёт санъати арбоби Ибн Сино – тиббиёт санъати арбоби

Анжмунга Ўзбекистон, Германия, Болгария, Италия, Эроннинг халқ табобати ва замонавий тиббиёт соҳасида фаолият юритувчи таниқли арбоблари, олим ва амалиётчилари таклиф этилган. Тадбир чоғида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти анъанавий табобат соҳасидаги ҳамкорлик маркази директори, Милан Университети тиббиёт биоклиматологияси, биотехнология ва табиий тиббиёт тадқиқот маркази директори Солимене Умберто (Италия); Абу Али ибн Сино (Авиценна) номидаги халқаро халқ табобати уюшмасининг Болгариядаги вакили Йотов Гергий (Болгария); Шоҳид Бехиштий номидаги Теҳрон тиббиёт университети соғлиқни сақлаш факультети декани ва “Халқ табобати” бўлими раҳбари Хотамий Хуссайн (Эрон); Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси маданий котиби Мустафавий Ҳамид (Эрон); “Ибн Сино” фан ва маданият халқаро фонди раиси Шоҳхусайний Юсуф (Эрон); Essen Mitte клиникасининг кўкрак бези саратони соҳаси бўйича етакчи эксперти Д-р Швиде Илка (Германия); «Essen Mitte» клиникасининг анъанавий табобат соҳаси бўйича етакчи эксперти, Европа тиббиёт марказларида анъанавий табобатни жорий этиш лойиҳаси раҳбари Д-р Войс Петра (Германия) сингари таниқли халқаро экспертлар маърузалар қилишади.

Анжуман халқ табобати соҳасидаги хорижий ва маҳаллий мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича навбатдаги босқич ролини ўтади.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти анъанавий табобат соҳасидаги ҳамкорлик маркази директори, Милан Университети тиббиёт биоклиматологияси, биотехнология ва табиий тиббиёт тадқиқот маркази директори Солимене Умберто (Италия):

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти анъанавий табобат соҳасидаги ҳамкорлик маркази директори,  Милан Университети тиббиёт биоклиматологияси, биотехнология ва табиий тиббиёт тадқиқот маркази директори Солимене Умберто (Италия)

- Тиббиёт менинг назаримда фан эмас, санъат. Шу боис ҳам замонавий ва анъанавий тиббиёт ўртасида тафовут бўлиши мумкин эмас. Бугунги кунда тиббиёт ривожланишининг асосий шарти интеграциядир. Гарчи Гиппократ қаторида тиббиёт асосчиси бўлса-да, Ибн Сино ҳақида Европада кўпчилик билмайди. Унинг асарларини ўрганиш, уларни тадбиқ ва ташвиқ этиш муҳим масаладир. Ўзбек ва Эрон мутахассислари бу борада муваффақиямли ишлар олиб боришмоқда. Замонавий тиббиёт ўзига хос камчиликлардан холи эмас. Ҳар доим ҳам қимматбаҳо даволаниш муваффақият белгиси ҳисобланмайди. Бу вақтда арзон ва табиий дори-дармонлар билан анъанавий табобат ёрдамга келиши мумкин.

Абу Али ибн Сино (Авиценна) номидаги халқаро халқ табобати уюшмасининг Болгариядаги вакили Йотов Георги (Болгария):

Абу Али ибн Сино (Авиценна) номидаги халқаро халқ табобати уюшмасининг Болгариядаги вакили Йотов Георги (Болгария)

- Бугунги анжуман аъло даражада ташкиллаштирилган. Биз ҳозир йўл бошидамиз холос. Уюшма ёш бўлишига қарамай, фаол ва интилувчандир. Биз фаолиятнинг 4 та асосий йўналишларини аниқладик: 1. болгариялик ҳамкасблар билан ҳамкорлик; 2. бошқа мамлакатлар, хусусан, Европа давлатлари билан алоқаларни мустахкамлаш ва ривожлантириш; 3. айниқса, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш; 4. Европанинг кенг аҳоли қатламини анъанавий ўзбек табобати муваффақиятлари билан таништириш. Масалан, буни Болгария ва бошқа давлатларда форумлар ўтказиш орқали амалга ошириш мумкин. Ўзбек ва Эрон мутахассислари саъй-ҳароакатлари билан “Тиб қонунлари” замонамизнинг энг нодир нашрига айланиши кутилмоқда. Болгария халқ табобати анъаналарини доимо эъзозлаб келган. Халқ табобати бўйича Бутуневропа анжуманини ўтказиш. Фонд Форум ва Халқаро халқ табобати уюшмасига анъанавий тиббиётни қўллаб-қувватлаётганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

Ибн Сино – тиббиёт санъати арбоби Ибн Сино – тиббиёт санъати арбоби

Абу Али ибн Сино (Авиценна) номидаги халқаро халқ табобати уюшмаси

2010 йилнинг январ ойида ташкил топган мазкур уюшма фаолиятининг пировард йўналиши бевосита шарқона табобат билан боғлиқдир. Шарқона шифокорлар бўлмиш табибларнинг кўп асрлик тажрибаси, Ибн Сино сингари буюк табобатчиларнинг илмий тадқиқотларига асосланган Ўзбекистон халқ табобати айни пайтда қайта тикланиш даврини бошдан кечирмоқда, одам саломатлигини сақлаш борасида тиббиётчилар билан ҳамкорликда кенгқамровли масалаларни ҳал қилишга интилмоқда.

Уюшманинг мақсади шарқона тиббиёт асосларини қайта тиклаш, сақлаб қолиш ва такомиллаштириш ҳамда ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Турли лойиҳаларни амалга оширган, Ўзбекистон ва хориждаги соҳа ташкилотлари билан алоқаларни ривожлантирган Уюшма бугунги кунга келиб ўз фаолиятида сезиларли муваффақиятларга эришди.

  • 2010 йил 1 февраль ойида Ўзбекистонда биринчи маротаба Замонавий жамиятда халқ табобати. Ўрни, аҳамияти, истиқболлари ҳалқаро анжумани ўтказилиб, унда Австрия, Болгария, Германия, Италия, Ҳиндистон, Хитой, Латвия, Корея, Япония, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонлик соғлиқни сақлаш ва халқ табобати соҳаси мутахассислари иштирок этишди. Жами 300 га яқин иштирокчи қатнашди;
  • София (Болгария) шаҳрида Уюшманинг ваколатхонаси очилди. Болгария, Италия, Эрон билан яқин ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди;
  • Болгария билан ҳамкорликдаги илк лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу Ибн Синонинг Тиб қонунлари асарининг болгар тилига таржима қилишдир;
  • Амалда қўлланилаётган энг яхши рецептлар тўпламини яратиш устида иш олиб борилмоқда;
  • Ўзбекистон халқ табобати академияси қошида ўзбек халқ табобатининг назарий асосларини яратиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда, Шарқ табобати ихтисослаштирилган журнали чоп этилмоқда ҳамда тарихда ўтган табиблар рецептлари ва улар тўғрисидаги далилларни ўзида жамлаган китоблар нашр қилиш устида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда;
  • Ўрта асрларда яратилган «Заҳираи Хоразмшоҳий» («Хоразмшоҳлар хазинаси») асари ўзбек тилига таржима қилинмоқда;
  • Ибн Синонинг Тиб қонунларига шарҳлар нашри устида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда;
  • Ўзбекистон халқ табобати энциклопедиясини тузиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Хамадондаги “Ибн Сино” фан ва маданият халқаро фонди раиси Шоҳхусайний Юсуф (Эрон):

Хамадондаги “Ибн Сино” фан ва маданият халқаро фонди раиси Шоҳхусайний Юсуф (Эрон)

- Абу Али ибн Сино илмий ишлар тариқасида жаҳонга бебаҳо мерос қолдирган. Айнан у тиббиёт назарияси билан амалиётни бирлаштира олган. Унинг “қонунлари” тиббиёт пойдевори бўлиб, уларни англаш ва замонавий билимлар билан бойитиш муҳим аҳамият касб этади. Таъкидлашни истардимки, Ўзбекистонда халқ табобатини ривожлантириш учун амалга оширилаётган ишлар нафақат бугунги кун учун муҳим, балки келажакда ҳам ўз меваларини бергучи ниҳоллардир. Фонд Форум ва Халқаро халқ табобати уюшмасига амалга ошираётган ишлари учун миннатдорчилик билдираман ва ушбу соҳада кўп йиллар давомида ҳамкорлик қилишимизга умид билдираман. Ҳамадон шаҳрида ҳам яқин кунларда Абу Али ибн Сино номидаги мактабни очиш ниятимиз борлиги айтиб ўтмоқчиман.

Essen Mitte клиникасининг кўкрак бези саратони соҳаси бўйича етакчи эксперти Д-р Швиде Илка (Германия):

Essen Mitte клиникасининг кўкрак бези саратони соҳаси бўйича етакчи эксперти Д-р Швиде Илка (Германия)

- Ўзбекистонга биринчи маротаба келишим. Шу йилнинг февраль ойида Тошкентда ўтказилган анжуманда профессор Густав Юрген Добос Германия вакили сифатида иштирок этган эди. У сафардан мамнун тарзда қайтди. Мен ҳам бир олам ижрбий фикрлар ва янги ғоялар билан ортга қайтишим шубҳасиз. Ҳамкасбим Петра Войс билан КБС касаллигини замонавий ва анъанавий таббиётни уйғунлаштирган ҳолда комплекс даволаш ҳақида сўзлаб бермоқчимиз. Европала халқ табобати кун сайин оммалашмоқда. Ибн Синодек арбобнинг “Тиб қонунлари” асари сингари заҳираси бўлган Ўзбекистонда ушбу соҳада улкан ишлар амалга оширилаётган қувонарли ҳол, албатта. Келгусида ҳам Абу Али ибн Сино номидаги халқаро халқ табобати уюшмаси билан самарали ҳамкорлик қиламиз, деган умиддаман.

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774