2011-11-29
30 йилдирки, жаҳонда инсониятнинг энг жиддий муаммоларидан бири – ОИТСга қарши кураш олиб борилмоқда. Халқаро ОИТСга қарши кураши куни арафасида 29 ноябрь куни Фонд Форум кўмаги остида Успенский номидаги РИМАЛда “ОИТСга қарши мусиқа” деб номланган концерт дастури тақдим этилди. Унда лицей ўқувчилари, республика миқёсидаги ва халқаро танловлар, “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали лауреатлари иштирок этишди. В. Успенский номидаги РИМАЛ ҳамда Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги мазкур тадбирни ташкил этишда бош-қош бўлишди.
2011-11-28
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа ҳудудий бюроси директори Жужанна Якаб пойтахтимизда ўтказилган “Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини мухофаза қилишнинг Миллий модели: “Соғлом она – соғлом бола” мавзуидаги халқаро симпозиум чоғида Фонд Форум ва “Меҳр нури” жамоат жамғармалари фаолиятига юксак баҳо берди.
2011-11-28
“Соғлом она – соғлом бола” халқаро симпозиумида иштирок этиш учун юртимизга ташриф буюрган Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Маргарет Чен мамлакатимиз маданияти ранг-баранглигидан ҳайратга тушди. Ташрифи чоғида Чен хоним Фонд Форумнинг Миллий санъат марказида бўлиб, юртимиз бадиий мероси, энг сара ҳунармандларнинг санъат асарларидан баҳраманд бўлди
2011-11-27
27 ноябрь куни пойтахтимиздаги Халқаро бизнес марказида “Японияда таълим” кўргазмаси ўз ишини бошлади. 900 га яқин киши қатнашган ушбу тадбирда Япониянинг Нагойя, Хоккайдо, Цукуба Университетлари, Рицумейкан Осиё-Тинч Океани Университети, Мейжи, Тохоку каби университетлари ўз стендлари билан иштирок этишди. Тадбир ташкилотчилари: Нагойя Университети, Фонд Форум, “Келажак овози” ЁТМ ҳамда Ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш маркази.
2011-11-26
“Аёлар кенгаши” РЖБ, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, “Меҳр нури” жамоат жамғармаси ва Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди Ўзбекистон Руспубликаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, БМТнинг Болалар фонди (ЮНИСЕФ), БМТнинг Аҳолишунослик фонди (ЮНФПА) томонидан ташкил этилган “Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини мухофаза қилишнинг Миллий модели: “Соғлом она – соғлом бола” мавзуидаги халқаро симпозиумни ўтказишда ҳамкор ташкилотлар сифатида иштирок этишди. Мазкур симпозиум 2011 йил 25-26 ноябрь кунлари йирик халқаро ташкилотлар бошлиқлари, жаҳоннинг қирққа яқин давлатлари соғлиқни сақлаш вазирликлари раҳбарлари ва вакиллари, олимлар, шифокорлар ва экспертларни пойтахтимизга тўплади.
2011-11-25
Деярли бир йил давом этган қайта таъмирлаш ишлари ўз ниҳоясига етди. “Меҳр нури” жамғармаси Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказининг 7 қаватлик даволаш ва ташхис қўйиш бўлими биноси фойдаланишга топширди. Марказ сил ва бошқа ўпка кассалликлари масалаларига ихтисослаштирилган республикамиздаги энг йирик муассасалардан бири саналади. Унинг тантанали очилиш маросими шу кунларди пойтахтимизда ўтказилаётган “Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини мухофаза қилишнинг Миллий модели: “Соғлом она – соғлом бола” мавзуидаги халқаро симпозиум доирасида бўлиб ўтди.
2011-11-25
Фонд Форум анъанавий тарзда ўзбек санъати арбоблари хотира кечаларини ўтказиш орқали ўзбек ҳунармандчилик мактаблари анъаналарини сақлаб қолиш, устоз ва шогирд ўртасидаги муносабатларни давом эттириш, маданий меросимиз ва тарихимизга ҳурмат ҳиссини уйғотиш ва мустаҳкамлашга ҳисса қўшиб келмоқда. 2 декабрь куни соат 17.00 да пойтахтимиздаги Тасвирий санъат галереясида машҳур рассом-портретнавис, халқ рассоми Раҳим Аҳмедов (1921-2008) таваллудининг 90 йиллигига бағишланган кўргазма ўз ишини бошлайди. Ташкилотчилар: Фонд Форум, “IJOD” рассомлар, санъатшунослар ва халқ усталари уюшмаси ҳамда Тасвирий санъат галереяси.
2011-11-24
24 ноябрь куни Фонд Форум анжуманлар залида “Янги авлод-2011” болалар ижодиёти фестивалининг республика босқичи ҳамда якуний гала-концерти олдидан матбуот-анжумани бўлиб ўтди. Саккиз йилдан буён 98 000 га яқин ёш истеъдодли ўғил-қизлар қатнашган ушбу болалар фестивали мурғак қалб эгаларининг санъати, ижоди намоён бўлишига имкон яратмоқда.
2011-11-20
Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиеванинг Фонд Форум ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан “Ўзбекистон” халқаро форумлар саройида ташкиллаштирилган концерт дастури 20 ноябрь куни бўлиб ўтди. Ўзбек мақомлари моҳир ижрочисининг халқ қалби, донишмандлиги, фалсафаси билан йўғрилган қўшиқлари, жозибадор, сеҳрли ва бетакрор овози улуғвор ва хашаматли бинода илк маротаба янгради. Хонанда ижросидаги ўзбек мақомларини тинглаб, гўё минг йиллик тарих қайта гавдалангандек бўлди. Унинг нолалари, авж пардаларда эркин куйлаш олиши мусиқа ихлосмандларининг барчасини яна бир бор ҳайратга солди.
2011-11-19
Ўзбек халқи ўзининг қадимий амалий санъати билан жаҳонга машҳур. Зеби-зийнатли буюмлар ясаш санъати халқимиз ижодининг энг қадимий турларидан ҳисобланади. Бу нодир халқ бадиий ҳунармандчилиги намуналарини меъморий ёдгорликлар, ганч, ёғоч ўймакорлиги, наққошликда, шунингдек, мисгарлик, заргарлик, кулолчилик, гиламдўзлик, ипак ва ип газламачилиги, зардўзлик, каштачилик ва ўнлаб бошқа амалий санъат турларида ўз намуналарини сақлаб қолган. Бугунги кунда юксак ва ноёб санъат дурдоналари даражасига кўтарилган бу бебаҳо меросимизнинг барча қирралари юртимизда 17 ноябрь куни очилган “Bazar-Art” кўргазма-ярмаркасида намоён бўлди. 19 ноябрь куни Миллий санъат марказида ушбу лойиҳа лауреатларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774