Ru En
Uz
Jp

Янгиликлар архиви

Нагойя Ўзбекистонни қаршиламоқда
Нагойя Ўзбекистонни қаршиламоқда

2010-09-25

23-24 сентябрь кунлари Япониянинг Нагойя шаҳрида Ўзбекистон Республикаси таълим ва маданият кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбир Фонд Форум, Нагойя Университети, Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси, Нагойя Университети қошидаги ўзбек талабалар ташкилоти томонидан ташкил этилди. Унда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент Давлат юридик институти, айни дамда Японияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар, Япония олий ўқув юртлари талабалари ва профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.

Давоми

Санъатда геометрия
Санъатда геометрия

2010-09-23

23 сентябрь куни Тошкентдаги Миллий санъат марказида Фонд Форум ҳамда «IJOD» рассомлари, санъатшунослар ва халқ усталари уюшмаси томонидан ташкил этилган “Чизиқлар ва пластика” кўргазмаси очилди. Кўргазма замонавий ўзбек рассомлари ижодида сурат эстетикаси ва шакли борасидаги янги йўналишларни очиб беради. Экспозициядан гарфика, ҳайкалтарошлик, замонавий кулолчилик санъати асарлари ҳамда IJOD уюшмаси аъзолари томонидан тақдим этилган бир қатор янги йўналишдаги ижодий ишлар жой олган. Кўргазма шу йилнинг 8 октабригача давом этади.

Давоми

Фотосуратларда саёҳат: Туркиядан Туркистонгача
Фотосуратларда саёҳат: Туркиядан Туркистонгача

2010-09-21

21 сентябрь куни Тошкент Фото уйида франциялик сураткаш Поль Надарнинг “Туркиядан Туркистонгача, 1890” кўргазмаси очилди. Виктор Гюго номидаги француз маданият маркази, Фонд Форум ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ташкил этилган ушбу кўргазмада сураткашнинг 1890 йили Кавказ ва Марказий Осиё бўйлаб қилган сафари чоғидаги репортаж суратлари экспозицияга қўйилган. Ушбу фотоларнинг Франция маданият вазирлиги фотоархивларида сақланиб қолган қадимий фотонегативлари замонавий технологиялар асосида босиб чиқарилган.

Давоми

«Ўзбекистонда Германия кунлари» давом этмоқда
«Ўзбекистонда Германия кунлари» давом этмоқда

2010-09-21

Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси, Гете институти, Фонд Форум ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилаётган “Ўзбекистонда Германия кунлари” ўзбекистонликларни кўпқиррали ўзбек маданияти, санъати, маориф ва фани билан таништиришда давом этмоқда. 22 сентябрь куни соат 17.00 да пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида немис тилини қўғирчоқлар ёрдамида ўрганиш бўйича маҳорат дарслари ўтказилади.

Давоми

Тошкентда Халқаро Тинчлик Кунига бағишланган тадбирлар ўтказилди
Тошкентда Халқаро Тинчлик Кунига бағишланган тадбирлар ўтказилди

2010-09-20

19-20 сентябрь кунлари Тошкентда Халқаро Тинчлик Куни муносабати билан кўпгина тадбирлар ўтказилди. Ўзбекистонда аллақачон анъанага айланишга улгурган ушбу тадбирлар Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” Республика жамоат бирлашмаси, БМТнинг юртимиздаги ваколатхонаси ахборот маркази, ЮНЕСКО, Ўзбекистон махсус олимпиадаси (ақлий имконияти чекланган болалар учун), Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан ташкил қилинди. Ушбу тадбирлар 2010 йилнинг 1 июлида Тошкентда “Аёллар кенгаши” Республика жамоат бирлашмаси, Фонд Форум жамғармаси ҳамда уларнинг ҳамкорлари томонидан ўтказилган “Болалик шарафига” деб номланган ҳайрия балидан йиғилган маблағлар эвазига ўтказилди.

Давоми

Гендель операсига ўзбекча нигоҳ
Гендель операсига ўзбекча нигоҳ

2010-09-17

Ушбу салқин сентябрь оқшомида пойтахтимиздаги “Туркистон” саройининг концерт зали мутоз мусиқа мухлислари билан тўла, ўзбек ва немис мусиқачилари улар учун ҳамкорликдаги “Шарқ ва Гендель” деб номланган ноёб опера лойиҳасини тақдим этишди. Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Гете инстити, Фонд Форум ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган “Ўзбекистонда Германия кунлари” кенгқамровли лойиҳасининг ўзига хос тантанали очилиш маросимига айланган ушбу концерт икки мамлакат ўртасидаги мусиқий диалог тусини олди, десак янглишмаймиз.

Давоми

Москвада “Улуғбек даври меъморчилиги”
Москвада “Улуғбек даври меъморчилиги”

2010-09-17

15-16 сентябрь кунлари мамлакатимизнинг Россия Федерациясидаги элчихонасида академик Г. А. Пугаченкованинг 2010 йил март ойида Фонд Форум томонидан тайёрланган ва чоп этилган “Улуғбек даври меъморчилиги” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Давоми

Фонд Форум ва Миср маданиятини ривожлантириш жамғармаси ўртасидаги меморандум
Фонд Форум ва Миср маданиятини ривожлантириш жамғармаси ўртасидаги меморандум

2010-09-16

Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш доирасида Миср маданияти вазирлиги қошидаги Маданиятни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Фонд Форум ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.

Давоми

Педагогик стартлар
Педагогик стартлар

2010-09-15

Фонд Форум Ўзбекистон таълим тизими ходимларини қўллаб-қуватлашга қаратилган ҳар йиллик лойиҳаси — Педагогик грантлар дастурига старт берилгани ҳақида эълон қилади. Аризалар 1 октябрдан 1 январгача қабул қилинади. Мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртлари ўқитувчилари ҳамда барча даражадаги ўқув юртлар раҳбарлари унда иштирок этиш учун таклиф этилади. Ғолиблар моддий жиҳатдан рағбатлантирилади.

Давоми

Грантлар ўз эгасини кутмоқда
Грантлар ўз эгасини кутмоқда

2010-09-13

Мана икки ҳафтадирки, Фонд Форум ҳамда “Меҳр нури” жамғармасининг талабалар ўртасида оммалашган Таълим грантлари дастури бўйича суҳбатлар бўлиб ўтмоқда. Дастур доирасида 2500дан ортиқ ариза топширилган бўлиб, нуфузли ҳакамлар улар орасидан энг муносибларини саралаб олишаяпти. Ушбу дастур ғолибларини ҳамда Фонд Форумнинг бошқа ёшларга қаратилган грант дастурлари соҳибларини тақдирлаш маросими шу йилнинг ноябрь ойида Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтади.

Давоми

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774