Ru En
Uz
Jp

«Форум юниор спорт» эшиклари барча учун очиқ

2010-08-25

«Форум юниор спорт» эшиклари барча учун очиқ

25 август куни Фонд Форум томонидан 2005 йили очилган “Форум юниор спорт” болалар спорт мажмуаси беш ёшга тўлди. Мажмуада етакчи мураббийлар болаларни спортнинг гимнастика ва ушу турлари бўйича шуғуллантиришмоқда. Спорт муассасаси фаолият юритган 5 йил мобайнида унинг тарбияланувчилари Ўзбекистон чемпионларига айланишди, халқаро мусобақалар ва жаҳон чемпионатларида ғолиб бўлишди.

«Форум юниор спорт» - бу пойтахтимиздаги энг яхши ва замонавий жиҳоз ҳамда ускуналарга эга болалар мажмуаларидан биридир. Бу ерда спортнинг икки тури — ушу ва бадиий гимнастика бўйича машғулотлар ўтказилади. Мажмуага келган ҳар бир ёш спортчи ушбу спорт турлари асосларини мукаммал ўзлаштириши қаторида янги дўстлар орттириб, ўзига бўлган ишончини мустаҳкамлайди. Улар орасида Руслан Эргашев ҳам бор. У ушу бўйича Осиёда тўртинчи, жаҳонда учинчи ўринни эгаллаган. Дмитрий Ли эса ушу бўйича жаҳоннинг мутлақ чемпиони, Камила Тўхтаева бадиий гимнастика бўйича халқаро даражадаги спорт устаси, 2010 йилда Ўзбекистон чемпиони, ҳозирда “Форум юниор спорт” спорт мажмуаси мураббийига айланган.

Машғулотлар қулай вақтда ўтказилгани боис ота-оналар мактаб спорт дастурига қўшимча равишда “Форум юниор спорт” мажмуасига фарзандларини топширишлари мумкин. Бундан ташқари мажмуада энг қулай жиҳозланган зал жойлашган бўлиб, унда тан олинган спорт усталари машғулотлар олиб боришади. Спортнинг ушу тури билан ўғил болалар қаторида қизлар ҳам шуғулланишлари мумкин.

«Форум юниор спорт» эшиклари барча учун очиқ «Форум юниор спорт» эшиклари барча учун очиқ

Айни кунларда мажмуада 200 нафардан ортиқ болалар тарбияланишмоқда. Бадиий гимнастика ва ушу гуруҳларида тўрт ёш ва ундан катта болаларни учратиш мумкин. “Форум юниор спорт” мажмуасига шуғулланиш учун фарзандингизни топширмоқчи бўлсангиз, муассасага марҳамат қилишингиз мумкин. Мураббийлар фарзандингиз қобилияти ва жисмоний тайёргарлигини текшириб, зарур йўл-йўриқлар кўрсатишади.

Яна бир нарсани таъкидлаш зарурки, болалар спорт мажмуаси ушу бўйича Ўзбекистон термаси базаси ҳисобланади. Болалар спорт мажмуаси Ўзбекистонда болаларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга қаратилган ёрқин тадбирлар ўтказишда давом этмоқда.

Манзил:Тошкент ш., Миробод тумани, Яккачинор кўчаси, 9-уй
Тел.: (998 71) 256 35 99

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774