2012-01-22

18-22 январь кунлари Мадрид шаҳрида ўтказилган FITUR-2012 халқаро сайёҳлик ярмаркаси доирасида “Фонд Форум тақдим этади: Ўзбекистон” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Нашр мутахассислар қаторида кўргазма оддий меҳмонларининг юксак эътирофига сазовор бўлди. Мана, икки йилдирки, Фонд Форум кўмаги билан ушбу ярмаркада “Келажак Тур” халқаро ёшлар туризми бюроси иштирок этмоқда.
Анъанага кўра, “Келажак тур” бюроси стенди Фонд Форумнинг сайёҳлар, экспертлар ва мутахассислар учун қизиқ бўлган “Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали, Art Week Style.uz санъат ҳафталиги сингари лойиҳалари ҳақида ахборот материалларини тақдим этди. Ёрқин фотосуратлари, инглиз, француз ва рус тилларидаги мазмунли матнлари билан Шарқ фалсафасига бефарқ бўлмаган, Марказий Осиё ҳунармандлари санъати ва ўрта асрлар меъморчилиги намуналарига қизиққанларни ўзига оҳанрабодек жалб этган “Фонд Форум тақдим этади: Ўзбекистон” китобига алоҳида жой ажратилди. Ярмарка меҳмонлари таъкидлаганидек, ушбу асар Ўзбекистоннинг қадимий дурдона шаҳарлари бўйлаб йўлбошловчи вазифасини ўташи мумкин.
FITUR-2012 очилиш маросимида валиаҳд шаҳзода Астурийский Фелипе рафиқаси билан, Испания Саноат, энергетика ва туризм вазири Хосе Мануэль Сория Лопез, FITUR иштирокчи мамлакатлари миллий сайёҳлик маъмуриятлари раҳбарлари иштирок этишди. Туризм соҳасида жаҳонда энг йирик ярмарка ҳисобланган ушбу тадбирда ҳар йили 167 та мамлакатнинг сайёҳлик компаниялари иштирок этади. Кўргазма майдонларининг умумий ҳажми 75 минг кв. метр, иштирокчиларнинг умумик сони эса 9,5 минг киши.
© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774