2012-05-18
Фонд Форум томонидан ҳар йили Ўзбекистон ёшлари ўртасида кенг миқёсда ўтказилувчи лойиҳалардан бири ҳисобланган “Келажак овози” республика танловининг иккинчи босқич саралаш босқичлари бошланди. 17 майдан 9 июнга қадар барча вилоятларда танловнинг саралаш босқичлари ўтказилади. Вилоят босқичи ғолиблари анънага кўра, декабрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган финал босқичига йўлланма оладилар. “Келажак овози”да иштирок этиш учун 79 354 нафар иқтидорли йигит-кизлар аризалар топширди. Йилдан йилга “Келажак овози” дунёсига қўшилиш истагида бўлган йигит-қизларнинг сони ортмоқда. Ўтган 8 йил мобайнида танлов Ўзбекистон бўйлаб 388 минг нафар ёшларни қамраб олди.
2012-05-15
Фонд Форум, “Келажак овози” ЁТМ, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Сиёсий тадқиқотлар маркази, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда 9-14 май кунлари Фарғона шаҳрида “Ахборот технологиялари бўйича ёш мутахассислар” лойиҳасининг баҳорги ўқув мактаби ҳамда «Дилемма» дискуссион турнири бўлиб ўтди. Мазкур тадбирларда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан саралаб олинган жами 100 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.
2012-05-14
Улар эришган муваффақиятлари билан чекланмайдилар, ҳеч қачон изланишдан тўхтаб қолмайдилар, илмий тадқиқотларни муттасил олиб боришдан чарчамайдилар, қийинчиликлар, муаммолар олдида чекинмайдилар. Бу ҳақиқий олиму фузалоларга бериладиган таъриф. Таниқли академик, тарих фанлари доктори, жамоат арбоби, профессор, буюк тарихчи олим, археолог, педагог, давлат мукофотлари совриндори, юртимизда ва хорижда чоп этилган саккиз юздан ортиқ илмий ишлар муаллифи, Фонд Форум Васийлик кенгаши аъзоси Эдвард Ртвеладзе ҳақида ҳам шундай илиқ гапларни айтиш мумкин. 14 май куни Миллий санъат марказида олим таваллудининг 70 йиллигига бағишланган ижодий кечага уни қутлаш учун ҳамкасблари, дўстлари, яқинлари, қадрдонлари ташриф буюришди. Ижодий байрам дастури Фонд Форум ҳамда Фанлар академиясининг Санъатшунослик илмий тадқиқот институти томонидан тайёрланди.
2012-05-11
Нью-Йорк университетида “Фонд Форум: фуқаролик жамияти амалий модели варианти” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот Фонд Форумнинг Нью-Йоркдаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикасининг БМТ қошидаги доимий ваколатхонаси ҳамда “Глобал илмий нашрлар” маркази (АҚШ) томонидан ташкил этилган брифинг доирасида ўтказилди.
2012-05-08
Фестиваль ўтказилган икки кун тадбирларга, қизиқарли воқеа ва ҳодисаларга бой бўлди. Қуйида фестиваль тарихи, унинг географияси, иштирокчилари, меҳмонлари, тадбирлари сони ва бошқа муҳим рақамларни акс эттирувчи ўзига хос статистик маълумотни тақдим этамиз.
2012-05-07
5-6 май куни қадимий Хоразм пойтахти бўлмиш Тупроққалъа ёдгорлигида Фонд Форум томонидан ЮНЕСКО кўмаги остида V “Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали бўлиб ўтди. Гулнора Каримованинг муаллифлик лойиҳаси бўлган “Асрлар садоси” фестивали жаҳоннинг кўплаб мамлакатларидан минглаб меҳмонларни жамлайди. Уларнинг бари қизиқарли тадбирлар, илмий учрашувлар ва халқ сайлларининг гувоҳи бўлди. Фестиваль ўтказилган 5 йил мобайнида 200 мингдан ортиқ иштирокчи унда иштирок этган.
2012-05-06
Байрамона безатилган чироқлар Тупроққалъанинг қадимий деворларини ҳар доимгидан-да ёрқинроқ ёритиб турибди, карнай-сурнай наволари барчани байрамга чорламоқда... “Асрлар садоси” фестивалига якун ясовчи анъанавий гала-концерт икки кун мобайнида қорақалпоқ ўлкасида қизғин, жўшқин, ёрқин ҳодисаларга бой ҳаёт кечирган юзлаб меҳмонлар учун очиқ, деб эълон қилинди.
2012-05-04
Бешинчи “Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали очиқ, деб эълон қилинишига бир неча соат қолди. Тайёргарлик ишлари деярли тугатиб бўлинди, ўтовлардан қурилган шаҳарча қад ростлади, фольклор ансамбллари чиқишларни репетиция қилишмоқда, ҳунармандлар энг сара қўлбола буюмларини меҳмонлар кўзига осон кўринадиган қилиб жойлаштиришмоқда, жаҳоннинг турли чеккаларидан келувчилар тўла самолёт ва поездлар Қорақалпоғистон томон елмоқда. Олдинда миллий маданият, санъат, мусиқа, анъана ва қадриятлар, урф-одатларга, унутилмас таассуротларга бой икки кун кутмоқда. Янгиликларни фестивалнинг расмий сайти www.asrlarsadosi.com да кузатиб боринг.
2012-05-03
Юртимизда учинчи маротаба ўтказилган “Ҳаёт учун!” хайрия форум-марафни натижалари сарҳисоб қилинди. 2012 йилда мамлакатимиз бўйлаб 60 минг киши унда иштирок этди, ундан жами 216 млн. сўм тўпланди. Маблағни тўплашда алоҳида шахслар ва ташкилотларнинг ҳиссаси катта бўлди. Сумманинг бир қисми пойтахтимизда ўтказилган форум-марафон учун сотилган футболкалардан, яна бир қисми ўзбек эстрадаси юлдузлари ўртасида ўтказилган хайрия футбол учрашувига сотилган чипталардан тушган бўлса, яна бир қисми ҳомийлар ва алоҳида шахслар томонидан тақдим этилди.
2012-05-01
Шу куни пойтахтимизнинг марказий кўчаларидан бирида “Ҳаёт учун!” шиори баралла янгради. 1 май куни 20 мингдан ортиқ киши йилнинг энг йирик оммавий хайрия лойиҳаси — кўкрак бези саратонига қарши курашга қаратилган “Ҳаёт учун!” хайрия форум-марафонида иштирок этиш учун келди. Марафон ташкилотчилари — Фонд Форум, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, Сьюзан Комен номидаги жамғарма (АҚШ) ҳамда “Аёллар кенгаши” РЖБ ўзбек аёлларини ўз соғлиғига эътиборлироқ бўлиш, миллионлаб аёлларнинг ҳаётига зомин бўлаётган дунёда энг кенг тарқалган бу онкологик касалликнинг олдини олиш учун мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтишга чақирди.
2012-04-26
Москвада анъанавий тарзда Фонд Форум томонидан ташкил этиладиган Ўзбек маданияти кечаси бўлиб ўтди. Кечада махсус лойиҳа — фотокўргазма тақдим этилиб, у аждодлар мероси, анъаналарга эҳтиром каби мавзуларга бағишланди. Ўзбек санъати ихлосмандлари, Россиядаги кенг жамоатчилик вакиллари тадбир меҳмонларига айланишди.
2012-04-24
“Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали ташкилотчилари – Фонд Форум ва ЮНЕСКО мамлакатимиз тарихи, халқимиз санъати-ю, анъаналарини намойиш этувчи ранг-баранг тадбирларни тақдим этишга ҳозирлик кўришмоқда. Бу сафар амалий санъат ярмаркасидан баҳра олиш, анъанавий мусиқа асбобларини ясашни ўрганиш, дорбозлар, кураш усталари маҳоратини кузатиш, маҳорат дарсларида воҳа тарихи ҳақидаги билимларни ошириш, фольклор жамоалари билан рақс тушиб, куйлаш, ўзбекона таомлар лаззатини туйиш, миллий услубдаги либослардан бирортасини танлаб олиш, ҳақиқий ахалтекин тулпорлари ва туялар пойгасини кузатиш, улоқ-кўпкари қандай ўтказилишига бевосита гувоҳ бўлиш мумкин.
2012-04-23
“Ҳаёт учун!” хайрия форум-марафонининг Тошкентдаги якуний босқичигача роппа-роса бир ҳафта қолди. Ушбу йирик лойиҳа арафасида ўзбек эстрада ва кино юлдузлари ҳамда “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази фаоллари пойтахтимиздаги “Jar” стадионида ўтказилган хайрия ўйинида ўзларининг футбол соҳасидаги маҳоратини намойиш этиб, мухлисларни хайрон қолдиришди. Трибуналардан жой эгаллаган 10 мингга яқин санъат ва футбол ишқибозлари ФИФА арбитри Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳақиқий юлдузлар бахсига гувоҳ бўлишди. Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова илк рамзий тўпни тепиб берганидан сўнг “Ҳаёт учун!” шиори остида хавфли вазиятлар, гўзал голлар, қизиқарли ҳодисаларга тўла икки таймли қизғин ўйин бошлаб юборилди.
2012-04-23
Фонд Форум ва “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари марказининг йирик лойиҳаси – “Биз – бир жамоа, биз – бир оила” ёшлар акцияси ўз ниҳоясига етиб бормоқда. У 26 мартдан 24 апрелгача юртимизнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтмоқда. Олтинчи маротаба ўтказилаётган мазкур акция Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди, “Аёллар кенгаши” РЖБ, БМТ Аҳолишунослик фонди (UNFPA), К. Аденауэр номидаги жамғарма ва бошқа ташкилотлар кўмаги билан амалга оширилмоқда. 23 апрель куни Фонд Форум биносида ўтказилган матбуот анжуманида акция иштирокчилари натижаларни сарҳисоб қилиб, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди. “Биз – бир жамоа, биз – бир оила” ёшлар акцияси 24 апрель куни Тошкент давлат аграр университетида ўз ниҳоясига етади.
2012-04-21
Фонд Форум анжуманлар залида Инновацион лойиҳалар маркази ва “Келажак овози” республика иқтидорли ёшлар танлови ғолибларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Экспертлар, фаоллар ва томошабинлар эътиборига тўққизта инновацион лойиҳа тақдим этилди. Йиғилишда “Келажак овози” ЁТМ Назорат кенгаши раиси Гулнора Каримова иштирок этди.
© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774